Юртимизда

AFP: Марокаш ҳукумати паранжи сотишни тақиқлади

Марокаш ҳукумати аёлларнинг юзи ва танасини тўлиқ ёпиб турувчи либос — паранжи тикиш ва сотишни тақиқлади. Бу ҳақида AFP агентлиги хабар берди. 

Ички ишлар вазирлиги ўзининг шаҳарлардаги савдо назорати ходимлари орасида ана шундай хабарни тарқатди. Агентликнинг маълум қилишича, ҳужжат шу ҳафтадан паранжи тикиш ва сотиш тақиқланишини тасдиқлайди.

ИИВдаги манбасига таянган Le360 Марокаш ахборот порталида бу борада шундай дейилади: «Биз қиролликнинг барча шаҳарларида бундай либос шакли импорти, уни ишлаб чиқариш ва тарқатишни тўлиқ тақиқладик».

Тахминларга кўра, бундай чора хавфсизлик нуқтаи назаридан қўлланмоқда, зеро бундан аввал жиноятчилар бир неча маротаба юз ва танани ёпиб турувчи либослардан қабиҳ мақсадларда фойдаланишган.

Манбага кўра, вазирлик ҳозирча ҳужжат матнини расман тақдим этмаган.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

три + три =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз