Юртимизда

Латифанинг додасига кеб қолинг!

Бир киши хотини вафодор эканини текширмоқчи бўлибди. Ишга кетгандек бўлиб, кўчада беркиниб турса, хотини чиройли кийиниб, уйидан чиқибди-ю, битта машинага ўтириб кетибди.
Эри ҳам билдирмасдан, таксига ўтириб, секин ўша машина орқасидан кетаверибди.
Хотини бориб, бир тунги клубга кириб кетибди. Бояга эркак таксичига:
— Оғайни, анави кириб кетган аёл, менинг хотиним бўлади. Шундоқ ичкарига киргин-да уни олиб чиқ, истаган пулингни бераман, — дебди.
— Гап йўқ, ҳозир олиб чиқаман! — деб кириб кетибди. Бироздан кейин таксичи бир аёлни қўлидан ушлаб олиб чиқиб, — Ака, мана буни ушланг! — деса, эр:
— Эсинг жойидами? Бу мени хотиним эмас-ку! — дебди.
— Сиз ушлаб туринг, қўйиб юборманг! Бу менинг хотиним. Ҳозир сизникини олиб чиқаман, — дермиш

***

Бир йигит дўстига дебди:
— Юзингга нима қилди? Ҳамма ёғинг тирналган!
— Қизларни деб урушдим.
— Ким билан?
— Ким билан бўларди, хотиним билан-да!

***

Ресторанда икки йигит ён столдаги кетворган қизларни томоша қилиб ўтиришибди. Биринчиси:
— Юр танишмимизами?
— Дўстим бирпаст кутиб тур, олдин столга пулини тўлашсин.

***

Демак, бундай! Янги 2017 йилда:
Деҳқонларга — ер майдонлари,
Хизматчиларга — фабрика, заводлар,
Турмушга чиқмаганларга — совчилар,
Ишсизларга — кира учун Матиз,
Норозиларга — бир шапалоқдан!!! Бор совғам шу…

***

Врач — касал бўлсангиз хурсанд бўлади.
Милиция — жиноятчи бўлсангиз,
Машинангиз бузилса, уста қувонади.
Фақатгина ўғри сизга ҳамиша мўмай даромад ва хотиржам ухлашингизни тилайди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

4 × 3 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз