Юртимизда

Лола Каримова Лос-Анжелесдаги «Олтин глобус» кинофестивалининг қизил йўлакчасида

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, марҳум Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева Лос-Анжелесда бўлиб ўтган «Олтин глобус-2017» кинофестивалининг қизил йўлакчасида намоён бўлди. Бу ҳақида CAFB.Asia’нинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.

Манбага кўра, Лола Каримова-Тиллаева «Олтин глобус» қизил йўлакчасида Tom Ford либосида кўриниш берган. Узун оқшом кўйлаги илон териси принтлари билан ишланган бўлиб, уни шарф ва оқ мўйна тўлдириб турибди.

Қизил йўлакчада Лола Каримова-Тиллаевадан ташқари кўплаб Ҳолливуд юлдузлари суратга тушишди.

«Олтин глобус» киномукофотининг 74 -тақдимот маросими 8 январдан 9 январга ўтар кечаси бўлиб ўтди.

Бугун Американинг Лос-Анжелес шаҳридаги «Беверли Ҳилтон» меҳмонхонасида «Олтин глобус» киномукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

«Олтин глобус» мукофотини «Энг яхши комедия ёки мюзикл» йўналишида «Ла-Ла Ленд» (La La Land) фильми қўлга киритди. Шунингдек, ушбу картина энг яхши режиссёрлик иши, энг яхши сценарий, мусиқа ва оригинал қўшиқ йўналишларида ҳам мукофотларга эга бўлди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

три × четыре =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз