Юртимизда

Ока, мана шу ҳангома ичагингизни узиб-узиб олмаса, мана, мен кафил!

* * *

Иккинчи синфда ўқийдиган Эшматнинг онаси деди:

— Нега синфдошинг Заринани жинни дединг? Қани, тез бориб афсусда эканингни айт! Кечирим сўра!

Эшмат синфдоши Заринага яқин борди-да, деди:

— Зари, жинни эканингдан жуда афсусдаман. Мени кечир!

* * *

Ресторанда икки йигит тушлик қиларди. Бири иккинчисидан сўради:

— Хўш, муҳаббат оламида нима гаплар? Биронтасини топдингми?

— Йўқ, биласанми, ҳозир яхши бўлса, ҳатто бўтана сувдаги қурбақаниям севиб қолишга тайёрман.

Шу пайт қўшни стол қаршисида ўтирган қизлар йигитларга эшитадиган қилиб деди:

— Вақ-вақ, вақ-вақ!!!

* * *

Йигит дўстидан сўради:

— Мавлуда билан тўйларинг қачон?

— 21 июн куни.

— Ие, 21 июнда энг қисқа тун бўладими?

— Ҳа.

— Қўрқоқ!

* * *

Бешинчи синф ўқувчиси синфдошидан сўради:

— Кавказча рақсни бопларкансан. Қаерда ўргангансан?

— Уйда. Биласанми, биз ўн беш ака-ука эдик, кичкиналигимизда тувагимиз битта эди…

* * *

Мактабни олтин медалга, университетни қизил дипломга битирган, айни пайтда ойига 300 минг сўмгина маош оладиган ота мактабда ўқийдиган ўғлига қараб узоқ туриб қолибди. Аммо барибир «Ўғлим, яхши ўқигин!», деган гапни тилига кўчира олмабди.

* * *

Эркак фолбинникига келибди. Фолбин унга қараб туриб дебди:

— Индинга хотинингиз оламдан ўтаркан.

— Э, буни ўзим ҳам биламан. Ундан кўра айтинг, мени тута олишадими-йўқми?!.

* * *

Қиз йигитга қўнғироқ қилиб сўради:

— Азизим, нима қиляпсиз?

— Телевизор томоша қиляпман.

— Нима бўляпти?

— «Кел, турмуш қурамиз!».

— Розиман.

* * *

Насриддин афанди дарё бўйида турганча оғир хўрсинарди. Дўсти сўради:

— Ҳожам, нега хўрсиняпсиз?

— Биринчи хотиним мана шу дарёга чўкиб ўлган.

— Ҳозир унданам гўзалига уйландингиз-ку!

— Биламан.

— Унда нега хўрсиняпсиз яна?

— Ҳозирги хотиним чўмилишни ёқтирмаслигидан афсусланяпман.

* * *

Грузин армандан сўради:

— Нега арман топишмоқларининг ҳаммаси аҳмоқона бўлади?

— Чунки ўша топишмоқларни грузинлар ўйлаб топади.

* * *

Рашкчи хотин катта корхонада раҳбар бўлиб ишлайдиган эрига деди:

— Котиба қидираётганингизни эшитдим. Билиб қўйинг, ёш, келишган қизни ишга олмайсиз. Ёши ўтган, хунук, аммо ишни яхши бажарадиганини оласиз. Шундай аёлни олингки, минг марта термилганингиздаям эҳтиросингизни қўзғатмасин!

— Бўпти, душанбадан қабулхонамда иш бошлашинг мумкин!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

три × 2 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз