Юртимизда

«Онасини(нг) эркаси»: Номи хато билан ёзилган Саид Мухторов фильми 2017 йилнинг биринчи премьераси бўлди

Тошкентдаги Алишер Навоий номли киносаройда йилнинг биринчи кинопремьераси бўлиб ўтди. «Shok.uz»нинг хабар беришича, режиссёр Саид Мухторов комедия жанрида суратга олинган янги фильмини тақдим этган, деб ёзади “Дарё”.

Фильм номи «Онасини эркаси» бўлиб, хато ёзилган — аслида «она» сўзига қўшилган тушум келишиги қўшимчаси (-ни) ўрнида қаратқич келишиги қўшимчаси (-нинг) ишлатилиши керак эди. Тўғри варианти — «Онасининг эркаси».

Хабар беришларича, кинотеатрлардаги намойиши 5 январдан бошланган фильмда Матёқуб Матчонов, Саида Раметова, Мадина Мухторова, Феруза Собитова каби актёрлар суратга тушган.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

два × 3 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз