Юртимизда

Организмни табиий тозаловчи табиий маҳсулотлар

 Организмни турли заҳарли моддалардан тозалаш борасидаги тавсиялар шунчалик даражада кўпки, уларнинг қайси бирига ишонишни ҳам билмай қоласан. Энг ёмони, кимёвий препаратлар билан саломатликни асраш ўрнига унга путур етказамиз ва бир умрга ўзимизни туганмас азобларга дучор қиламиз.

    Буюк яратгувчи борлиқни шунчалик мукаммал ва мутаносиб қилиб яратганки, барча дардларимизнинг давоси бизни қуршаб турган табиатда мавжуд, энг муҳими у табиий ва бутунлай зарарсиз.

Келинг гапни чўзиб ўтирмасдан мақсадга кўчиб қўя қолай ва инсон организмини ҳар қандай кимёвий дорилардан яхшироқ тозаловчи маҳсулотлар ҳақида ҳикоя бошлай. Уларнинг миқдори жуда кўп, лекин мен энг фойдалиларинигина тавсия қиламан.

Қизил лавлаги. Организмни тозаловчи маҳсулотлар ичида энг юқори ўринда lavlagiтуради. Биринчидан, лавлаги таркибида бириктирувчи тўқима, асал, фосфор, С витамини ва фойдали кислоталарнинг бутун бир қатори мавжуд бўлиб, улар овқат ҳазм қилишни яхшилайди ва ичакдаги чиритувчи бактерияларни ўлдиради. Иккинчидан, унинг таркибидаги “бетаин” липотроп моддаси жигар инфилтрацияси (жигар тўқималарнинг яллиғланиш маҳсули ёки ўсма хужайралари тўпланиб қотиши, шишуви) ни бартараф қилади, уни заҳарли моддалардан яхшироқ тозаланишига мажбур қилади. Учинчидан, лавлаги таркибидаги фолий кислотаси (кўплаб янги тўқималар ҳосил қилади) ва кварц (терининг, сочларнинг ва тирноқларнинг ҳолати яхшиланади) организмнинг ёшаришига ёрдам беради.

Қайнатилган, димланган, карам шўрва ёхуд салат ёки шарбат ҳолида ҳам истеъмол қилиш мумкин.

Оқ (бошли) карам. Карам таркибида улкан миқдорда шифобахш толалар мавжуд karamбўлиб, улар ошқозон-ичак тизимидаги оғир металларни ва заҳарли моддаларни ўзига бириктириб олади ва организмдан олиб чиқиб кетади. Шу билан бирга карамдаги органик кислоталар овқат ҳазм бўлишига ижобий таъсир кўрсатади ва ичак микрофлорасини барқарорлаштиради. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Унинг таркибида ниҳоят даражада камёб бўлган U витамини мавжуд бўлиб, у хавфли моддаларни ўлдиради, витаминларнинг синтези жараёнида иштирок этади ва ҳатто ошқозон-ичак ярасини тузатади.

Карамни янги узлиган пайтида ёки қайнатилган ёхуд ҳатто шарбат ҳолида ҳам истеъмол қилиш мумкин.

Саримсоқ пиёз. Саримсоқ пиёздаги атиги битта бошчасининг ўзида 400 хилдан
sarimsoqортиқ фойдали унсурлар мавжуд. Ушбу унсурлар қон томирларини тозалайди, қондаги холестрин миқдорини камайтиради, миянинг хавфли ўсмалари (glioblastoma)ни ўлдиради, ошқозон ярасининг асосий сабабчилари бўлган хеликобактерияларга қирон келтиради, гижжаларни, бўғма касаллиги ва сил касаллиги қўзғатувчи микробларни ўлдиради.

Энг яхшиси пиширмасдан ёки эзилган (майдаланган) ҳолида истеъмол қилган маъқул.

Пиёз. Пиёздаги энг фойдали хусусият фитонцидлар (бактерияларни йўқотадиган lukучувчан моддалар) бўлиб, асосан эфир мойлари таркибида учрайди.  Фитонцидлар жуда кўплаб бактериялар, ва замуриғларни мислсиз даражада тез ўлдиради, овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, озуқа моддаларнинг сўрилишини тезлаштиради, иштаҳани очади. Пиёз таркибида катта миқдорда олтингугурт (сульфат) бўлиб, “барча зарарли” нарсаларни зарарсизлантиради ва ҳалок қилади.

Одатда пиширмасдан янги ҳолида, салат билан истеъмол қилинади.

Олма. Олма таркибидаги пектин ва бириктирувчи тўқималар организмдаги olmaчиқиндилар ва заҳарли моддаларни бир-бирига боғлаб бутун овқат ҳазм қилиш тизимининг ишлашини барқарорлаштиради. Олма иштаҳани очади, ошқозон ширасини ишлаб чиқаришга кўмаклашади ва ич қотишини бартараф қилади, грипп, дизентерия, стафлокок вирусларини қўзғатувчиларига қирон келтиради.

Одатда янги узилган ҳолида ва албатта пўсти билан биргаликда, шарбат ҳолида қирғичдан ўтказиб бўтқа кўринишида ва компот қилиб истеъмол қилинади.

Усмонов Салоҳиддин

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

1 × 4 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз