Юртимизда

Совуқ об-ҳавода сочлар соғломлигини тикловчи ниқоблар

Совуқ об-ҳавода тери ва сочларни парвариш қилишнинг ўзига хос қоидалари бор. Қорда, шамолда ва минус ҳароратда бошни ҳимоя қилиш билан бирга сочлар гўзаллигини сақлашга ёрдам берувчи бош кийимни албатта кийиб юриш зарур. Бундан ташқари, сочларни турли-туман озиқлантирувчи ниқоблар билан парваришлаш керак бўлади. Уларнинг тайёрини харид қилиш ёки одатий маҳсулотлардан тайёрлаш ҳам мумкин.

Сут маҳсулотларидан тайёрланадиган ниқоб

Қуруқ сочлар учун қўллаш мумкин бўлган ниқобларга ачиган сут, қатиқ, табиий ва қўшимчаларсиз йогуртни санаб ўтиш мумкин. Улар таркибидаги фойдали моддалар қуруқ сочларни намлантириб, тез синувчанлиги олдини олади. Гўзаллик ва жилосини қайтаради. Бунинг учун бош ювишдан ярим соат аввал янги қатиқдан суриб қўйиш кифоя.

Бодринг ва творогли ниқоб

Творог ва бодрингли ниқоб ноодатий кўринишга эга бўлса-да, сочларни озиқлантирувчи ниқоб сифатида жуда мос келади. Бунинг учун яримта барра бодринг ва икки ош қошиқ творог керак бўлади. Бодринг пўсти арчилиб, қирғичнинг майда тишидан чиқарилади ва творог билан яхшилаб аралаштирилади. Сочларга бир текис тақсимлаб сурилгандан сўнг, ўраб қўйилган сочлар билан 20—25 дақиқа юриш лозим. Мазкур ниқобни ҳафтада 1—2 марта қўллаш мумкин.

Ёғлардан тайёрланадиган ниқоб

Ёғлардан тайёрланган ниқоб соч таркибига чуқур сингиб, уларни озиқлантиради ҳамда қуруқ, синувчан сочларни тиклайди. Зайтун ва чакамуғ (ёки кастор) ёғини тенг нисбатда (2 ош қошиқ) аралаштириб, сув ваннасида тана ҳароратигача иситиш лозим. Ниқобни бош терисига ва бутун узунлиги бўйлаб суриш, учларига алоҳида эътибор қаратиш керак. Уни сочда уч соатгача ушлаб туриш мумкин.

Асал ва тухум сариғидан ниқоб

Тухум сариғи ва асал қуруқ сочлар учун озиқлантирувчи ажойиб ниқобдир. Ниқоб учун 1—2 та тухум сариғи, икки ош қошиқдан эритилган асал ва чакамуғ ёғи керак бўлади. Уларни аралаштириб, қуруқ сочларга суринг. Бир соат ушлаб туриб, сўнгра ювиб ташланг.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

четыре × 5 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз