Юртимизда

Тухумли манпар — албатта татиб кўринг

Керакли масаллиқлар:

4 стакан ун;
10 та тухум;
1 чой қошиқ туз.

Тайёрланиши

1. Чуқур сирли идишга 3 стакан ун солинади. Устидан тухум чақилиб аралаштирилади. Туз қўшилади.
2. Ун билан тухум тўлиқ аралашгандан сўнг қолган1 стакан ун аста-аста солиниб ҳамир тайёрланади.
3. Қаттиқ ҳамир тайёр бўлгач, 5 бўлакка бўлиб тиндирилади.
4. Тинган зувалачалар жўва ёрдамида ёйилади.
5. Юпқа қилиб ёйилган ҳамир2 см қалинликда кесиб чиқилади.
6. 2 см энликдаги лентачалар 4 см узунликда яна кесилади. Сўнгра ун сепилган патнисга териб
чиқилади.
7. Терилган ҳамир бўлакчалари устига сочиқ ёпиб қуритилади.
8. Хамир бўлакчалари шўрвада пиширилиб, дастурхонга тортилади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

тринадцать − восемь =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз