Юртимизда

Ўйлаб кўрдингизми? 11 январ 2017 йил куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Қўй (21. 03-20. 04)

1111 январ куни оила қурмаганлар ўзларининг қимматли вақтларини учрашув ва меҳр-оқибатга бахшида этишлари лозим. Руҳан етуклигингизга тўсиқ бўлувчи ҳар қандай муаммони йўқ қилинг. Кўпчилик асосий вақтини спорт залларида ўтказса мақсадга мувофиқ бўлади. Бу, айниқса, сурункали осеохондроз, бел ва бўғим оғриғидан азоб чекувчиларга катта фойда келтиради. Кечқурун сизни яқин танишлардан бири меҳмонга таклиф этиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Бузоқ (21. 04-21. 05)

11 январда тадбиркорларнинг ошиғи олчи бўлади. Қачонлардир ўйлаб топиб амалга ошира олмагач, қўл силтаган лойиҳалари бугун кутилмаганда ҳақиқатга айланади. Баъзилар иш жойида арзимаган сабаб билан обрўсини йўқотиши мумкин. Баҳсларга қўшилманг, аммо ўз фикрингизда туришдан ҳам тийилманг. Кечқурун сиздан яхшилаб дам олиш, ванна қабул қилиш, аянчли хотираларни ҳайдаш ва эртароқ ухлашга ётиш талаб этилади.

Эгизаклар (22. 05-21. 06)

Агар 11 январ куни ташкилотчилик ва ташаббускорликка зўр берсангиз, иш жойингизда обрўйингиз ортиши турган гап. Агар муҳим ҳужжатларга имзо чекишда хатога йўл қўймасангиз, молиявий аҳволингиз яхшиланиши тайин. Шахсий ҳаётингизда кечқурун кутилмаган совғалар кутади. Ўзингиз жуда ҳурматлайдиган инсон билан учрашув ҳам кечқурун содир бўлади.

Қисқичбақа (22. 06-23. 07)

Тажрибангиз, қалбингизга қулоқ тутсангиз, бугун кўплаб муаммоларнинг адабини беришингиз тайин бўлиб турибди иншооллоҳ. Қай ишга қўл урсангиз, мияни ишлатган ҳолда янгилик яратишга урининг. Оила қурмаганлар 11 январдан яхшилик кутишса, ҳазил-мутойибага зўр берсинлар. Бир марталик кулги ҳар қандай кўнгилнинг қулфини очишга қодирлигини унутманг. Саломатликни ҳам унутиб қўйманг.

Арслон (24. 07- 23. 08)

Руҳан тушкунликка тушишдан сақланинг. Шунда 11 январ куни қиладиган ишларингиз унумдор бўлади. Тушдан кейин қисқа масофага хизмат сафарига жўнашингиз, нуфузли йиғинларда иштирок этишингиз кутилади. Нокерак жойда ғурурга йўл берманг. Соғлиғингиз яхши бўлишини хоҳласангиз, муздек ичимликлар, зарарли одатлар, оғир ҳазм бўлувчи таомлардан нари бўлинг. Кечқурун эртароқ ухлашга ётинг. Чунки бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келиш эҳтимоли бор.

Паризод (24. 08-23. 09)

11 январ куни ижод кишиларининг ишлари юришгандан юришади. Сиз тушга бориб янада руҳан тетик ва етук инсонга айланасиз. Санъат соҳасида ишлайдиганлар ҳам бугун яхши даромадга эришишлари кутилади. Оила қурмаганларнинг баъзилари ҳамкасблардан бирига нисбатан қалбида илиқлик туйиши мумкин. Кечқурун спорт билан шуғулланиш, тоза ҳавода сайр қилиш учун жуда фойдали кечади.

Тарози (24. 09-23. 10)

11 январ тарози буржиларига шошма-шошарлик ва қайсарликни тақиқлайди. Ҳар бир ишга стратегик нуқтаи назар билан ёндошинг. Оила қурмаганлар анчадан бери дўст саналган инсон билан муҳаббат ришталарини бойлаши мумкинлигини юлдузлар башорат қилишмоқда. Аммо сўзлашда, ҳаракатлар содир этишда чегарадан чиқмаслигингиз тавсия этилади. Кечқурун соғлиғингизни парваришлаш билан шуғуллансангиз ҳам зиён кўрмайсиз.

Чаён (24. 10-22. 11)

Бугун чаён буржи вакилларининг иши юришиб, тушга қадар мўмай даромад эгасига айланиб улгуришлари мумкин. Агар ҳисоб-китоб билан иш юритсангиз, ҳар қандай муаммони ҳал эта оласиз. Тадбиркорлик билан шуғулланишни хоҳлаётган бўлсангиз, бугундан қулайи йўқ. Бироқ барибир пул билан боғлиқ ҳар қандай ишга киришишдан олдин тажрибаси борлардан маслаҳат олмасангиз бўлмайди.

Ўқотар (23. 11-21. 12)

11 январ куни юлдузлар ўқотар буржининг иши компьютер билан боғлиқ вакилларига эҳтиёткорликни маслаҳат беришади. Бугун узоқ вақт компьютер қаршисида вақт ўтказишингиз фақат зиёнингизга ишлаши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида молиявий аҳволингизни яхшилаш, нафи тегадиган танишлар орттириш билан шуғулланинг. Кечга яқин саломатлигингиз панд бера бошлаши кутилади. Олдиндан чорасини кўриб қўйинг. Агар халқ табобати усулида даволанишни қўллаб кўрсангиз, янада тезроқ мақсадга етасиз.

Тоғ эчкиси (22. 12-20. 01)

11 январ куни эрталабданоқ кайфиятингиз ёмонлашуви кутилмоқда. Шу сабабли ишда ҳам аниқ режалар тузишга ожиз қола бошлашингиз мумкин. Шахсий ҳаётингиздаги муаммолар ҳадеганда тинчингизни ўғирлайверади. Тижорат, реклама билан шуғулланувчилар эса бугун кўз кўриб қулоқ эшитмаган омадга эришишади. Аммо омад калитини бировларга берманг, сирларингизни дастурхон қилманг. Ундан кўра кечқурунга бориб саломатлик ҳақида қайғуринг. Яқинларингиз учун кичик бир байрамча уюштиринг.

Қовға (21. 01-19. 02)

Ишонасизми, бугун бир инсон билан танишасиз-у, анчадан бери йиғилиб қолган жиддий муаммоларингиз силлиқчасига ҳал бўлади. Фақат бунинг учун эрта туриб Яратгандан астойдил сўрашингиз зарур бўлади. Бугун жуфтингиз ҳам сизга энг тотли лаҳзаларни ҳадя этишга бел боғлаган. Бўлар-бўлмасга жанжал кўтариб шаштини тушириб қўйманг. Кечқурун кимдир сиздан олган қарзини қайтариши мумкин.

Балиқ (20. 02-20. 03)

Балиқ буржида таваллуд топганларнинг тижорат билан машғул вакилларига бугун омадни, даромадни худо қўшқўллаб беради. Молиявий масалани ижобий ҳал этиш учун қарзга ботишингиз талаб қилинмайди. Яхшигина даромад келтирувчи қўшимча иш топасиз. Оила қурмаган сингилларимизнинг айримларига бугун кечки пайт суюклиси турмуш қуришни таклиф этиши мумкин.

Омон бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

восемь − один =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз