Юртимизда

Диққат, «Кока-Кола» ичманг, тишдан айриласиз, семириб кетасиз!!!

Бу ҳақиқатни ниҳоят Англия соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари расман тан олишди. Улар ҳозирги кунда мамлакатда Кока-кола сотуви тўхтатилишини талаб қилишмоқда. Хўш, нега? Бу ичимлик, айниқса, дунё ёшларининг энг севимли ичимлиги-ку! Нима учун дафъатан тақиқловни хоҳлаб қолишди?..

— Кока-кола ичимлигига қўшиладиган кофеиннинг ўзи, — деди вазирлик мутахассисларидан бири. — Одамнинг тишлари кариесга учраб тўкилишини, бундан ташқари, ортиқча вазнга эга бўлиб боришини таъминлайди. Ортиқча вазн оқибатда одамни юрак, қандли диабет каби хасталикларга дучор этади. Тишдаги кариес эса ревматизм хасталигини келтириб чиқаради. Ҳозирги кунда дунё бўйича ҳисоблаганда, ёшларнинг камида 30 фоизи шу хасталикларга дучор бўлиб улгуришди. Қолаверса, ичимликка қўшиладиган бошқа кимёвий моддаларнинг ҳам зарари етарлича. Биз бир овоздан кока-кола ичимлиги сотувдан чиқарилишини талаб қиламиз. Чунки байрамларимиз шу ичимликсиз янада ширинроқ ўтишига ишонамиз…

Лента. ру

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Муносабат билдиринг

Сизнинг e-mail манзилингиз сайтда қайд этилмаган. Чунки сиз ҳали изоҳ ёзмадингиз. Изоҳ йўллаётганда юлдузчали қаторлар албатта тўлдирилиши лозим *

13 − 6 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз