Юртимизда

Газ печида макарон — ўзгача таом

Керакли масаллиқлар:

1 пакет (қадоқ) макарон;

1 пиёла кирғичдан чиқарилган пишлоқ;

4 қошиқ ёғ;

1,5 қошиқ ун;

0,5 л сут;

1 қошиқ майдаланган ёнғоқ;

Туз, қора мурч;

10 стакан сув.

 

Тайёрланиши:

  1. 10 стакан сувга 1 қошиқ туз солиниб қайна­ти­лади. Қайнаган сувда макаронлар пишириб оли­нади.
  2. Макаронлар бироз юмшагандан сўнг сузиб олиниб совуқ сувда чайилади.
  3. Макарон 1 қошиқ ёғ куйилган қозонга соли­ниб, пишлоқ, туз, мурч ва ёнғок билан аралаштири­лади.
  4. Қолган 3 қошиқ ёғга ун солиниб қовурила­ди. Секин-секин сут солиб аралаштириб турилади. Кўп қизартирилмасдан 3 дақиқада газдан олинади.
  5. Тайёр бўлган соуснинг ярми макарон билан аралаштирилади.
  6. Макарон чидамли газ патнисга жой­лашти­ри­либ қолган соус устига қуйилади. Қолган пиш­лоқ ҳам энг устидан жойлаштирилиб қизар­гунча пи­ширилади.
  7. Газ печидан олиб кесилади ва дастурхонга тортилади.
Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

двенадцать + 3 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз