Юртимизда

Гуручдан ноодатий таомлар тайёрлаш усуллари

sharchalar

Гуручли шарчалар

Зарур масаллиқлар:

– 200 грамм гуруч;

– 150 мл қаймоқ;

– 100 грамм қаттиқ пишлоқ;

– бир боғ кўкат;

– 2 та тухум;

– ун;

– сухари (булаб олиш учун).

Тайёрланиши:

Қаймоқни иситиб, қирғичдан чиқарилган пишлоқ билан аралаштирамиз. Уни пишлоқ эригунга қадар аралаштириш зарур. Шундан сўнг қайнатилган гуруч ва кўкат қўшилади. Аралашмани яхшилаб пресслаб, тўлиқ совигунча совиткичга қўямиз. Кейин эса шарчалар ясаймиз. Уларни қовуришдан аввал шарчалардан ҳар бирини биринчи унда, кейин тухумда ва охирги навбатда сухарига булаб оламиз. Тилла ранг қобиқ ҳосил бўлгунча ҳамма томонини қовурамиз.

Японча саримсоқли гуруч

Керакли масаллиқлар:

– 200 грамм гуруч;

– 5 дона саримсоқ;

– 1 ош қошиқ ўсимлик ёғи;

– 1 боғ яшил пиёз;

– 2 дона тухум.

Тайёрланиши:

Гуручни ярим тайёр бўлгунча қайнатиб оламиз. Саримсоқни тўғраб, қовурамиз. Унга гуручни қўшиб, биргаликда яна қовурамиз. Шундан кейин тухум қўшиб, аралаштирамиз. Яшил пиёз қўшиб, яна 2 дақиқа қовурамиз, бироз сув қўшиб, қопқоғини ёпиб қўямиз. Яна 10 дақиқадан кейин таомимиз тайёр бўлади.

Гуручли оладьи

oladi-guruchli-680x375

Зарур масаллиқлар:

– 3 дона тухум;

– 100—150 грамм қирғичдан чиқарилган пишлоқ;

– 40—50 грамм ун;

– бир боғ барра пиёз;

– 200 грамм гуруч;

– қалампир;

– туйилган мурч;

– туз.

Тайёрланиши:

Гуручни қайнатиб, бироз совушини кутамиз ва уни чуқур идишга соламиз. Пиёзни ювиб, ҳалқа шаклида тўғраймиз. Гуручга тухум, ун қўшиб, санчқи билан яхшилаб аралаштирамиз. Туз ва зираворларни қўшиб, пишлоқ ва яшил пиёзни соламиз. Товада ёғни қиздириб, унга гуручли аралашмани қошиқ билан жойлаймиз (битта оладьи учун 1—2 қошиқ). Оладьиларни ўрта оловда ҳар иккала томонини 2—3 дақиқадан қовуриш керак. Уларни иссиқлигида, сметана билан бирга дастурхонга тортиш мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

Интернет манбалари асосида тайёрланди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Муносабат билдиринг

Сизнинг e-mail манзилингиз сайтда қайд этилмаган. Чунки сиз ҳали изоҳ ёзмадингиз. Изоҳ йўллаётганда юлдузчали қаторлар албатта тўлдирилиши лозим *

17 − 8 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз