Юртимизда

КУН КУЛГИСИ…

* * *

Отаси қариб қолган ўғил уни қариялар уйига топшириб қайтди. Ундан беш яшар ўғли сўради:

— Дада, бобомни топширган қариялар уйининг манзилини эслаб қолдингизми?

— Ҳа, бобонгдан хабар олиб турмоқчимисан?

— Йўқ, қариганингиздан кейин сизниям ўша жойга обориб ташлашим керак-ку!

* * *

Жуҳуд таксида уйигача етиб олгач, пастга тушди-да, гўё пул қидираётгандек чўнтакларини пайпаслай бошлади. Шу орада «Ие, катмон машинада тушиб қолди шекилли», дейишни ҳам унутмади. Буни эшитган ҳайдовчи мингга қўйганча жўнаб кетди.

* * *

80 га кирган қария врач қабулига келиб деди:

— Дўхтир, ҳарсиллаш азоб беряпти!

Врач қариянинг юрагини эшитиб кўрди. Ҳарсиллаш аломатлари сезилмагач, сўради:

— Ота, қачон пайдо бўляпти ҳарсиллаш?

— 115- автобуснинг ортидан қувлаганимда.

* * *

Хотин эрига шикоят қиляпти:

— Ҳар куни бир хил иш. Кир юваман, овқат пишираман, болаларни ухлатаман, эрни кутиб оламан, қорнини тўйдираман… Ҳаётим худди эртакдаги Золушканикига ўхшаб қолди.

— Жоним, сенга айтгандим-ку мен билан турмуш қурсанг, худди эртакдагидай яшайсан деб!

* * *

Порахўрдан турмадаги камерадоши сўради:

— Нимага қамалгандинг?

— Пора туфайли.

— Нега унда бунча тез озод этишди?

— Пора туфайли.

* * *

Қиз автобус бекатида ўзига бир неча маротаба савол ташлаган йигитга айёрона боқиб сўради:

— Тушунмадим, сиз мени илинтирмоқчимисиз?

— Бу нима деганингиз? Сизни илинтириш учун олдин ёғсизлантириш керак, хоним!

* * *

Эркак дўстига деди:

— Кеча хотиним мени нонга юборганди…

— Хўш, кейин-чи?

— Дўконга кирсам, оқиям, қорасиям йўғакан.

— Кейин нима қилдинг?

— Иккита қизилидан ола қолдим.

* * *

Иккита бурга Олабой деган зотли ит устида дам олиб ўтирарди. Бири осмонга ўйчан тикилиб қаради-да, шеригидан сўради:

— Қизиқ, бошқа итлардаям ҳаёт бормикан-а?

* * *

Хотин эрига бақирди:

— Қандай аҳмоқ бўлган эканман. Уйимнинг олдида йигитлар мен билан турмуш қуриш орзусида навбатда туришарди. Мен аҳмоқ эса сизни танлабман!

Эр хотинига эшиттирмай ғудраниб қўйди:

— Афсус, менам ўша навбатда бўлмаган эканман-да!

* * *

Турма ошхонаси. Маҳбуслардан бири назоратчига юзланиб сўради:

— Чойга шакар ҳам берасизларми?

— Нима? Вей, ҳали «чойга қуруқ чой солиб бер», ҳам дерсан-а?

О. ҲАЙИТ тайёрлади

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

3 × 3 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз