Юртимизда

Навбат вилоятдаги йўлларга: Қайси йўллар таъмирланади?

2017 йилда Ўзбекистонда 260 км узунликдаги автомобиль йўллари реконструкция қилинади

«Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги инвестиция дастури тўғрисидаги» қарорга биноан мамлакатда жорий йилда 260 километр автомобиль йўлларини қуриш ва ва таъмирлаш режалаштирилган. Бунинг учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл фонди маблағи ҳисобидан 1,5 триллион сўм маблағ ажратилади.

“Ўзавтойўл” АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу йилда Қорақалпоғистон ҳудудида 22 км, Бухоро вилоятида — 12 км, Жиззах вилоятида — 16 км, Қашқадарё вилоятида — 54,8 км, Навоий вилоятида — 3км, Наманганда — 41,5 км, Самарқандда — 10км янги автомобиль йўллари эксплуатацияга топшириш режалаштирилган. Шунингдек, Сурхондарё вилоятида — 65,7 км, Тошкентда 25 км, Сирдарё ва Фарғонада беш километрдан йўллар топширилиши керак.

UZ24

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Муносабат билдиринг

Сизнинг e-mail манзилингиз сайтда қайд этилмаган. Чунки сиз ҳали изоҳ ёзмадингиз. Изоҳ йўллаётганда юлдузчали қаторлар албатта тўлдирилиши лозим *

одиннадцать + девятнадцать =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз