Юртимизда

Ноутбукни эслатувчи ноодатий электроскутер

Япониянинг Cocoa Motors компанияси WalkCar деб аталувчи ниҳоятда ноодатий бўлган шахсий транспорт воситасини транспорт бозорига чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда.

Ўзининг ташқи ўлчамларига кўра янги транспорт воситаси йирик ноутбукни эслатади.

Машинанинг остки томонига тўртта ғилдираклар ўрнатилган бўлиб, аккумуляторлар батареясидан қувват олади. Скутерда ҳаракатни бошлаш учун дастлаб унинг устига чиқилади, тўхтатиш учун ундан тушиш кифоя. Бурилишларни амалга ошириш учун эса тананангизнинг оғирлигини бир томондан иккинчи томонга ташлайсиз холос.

WalkCar 10 км/соат тезликда ҳаракатлана олади ва бу хавфсизлик нуқтаи назаридан жуда самарали ҳисобланади. Юриш узоқлиги 12 километргача. Аккумляторларни зарядлшаш учун тахминан 3 соат талаб қилинади. Скутер ўз бортига 120 кг. гача юк ола олади. У яна юқорига аравачани ва шунга ўхшаш нарсаларни итариб чиқариши мумкин.

WalkCar дан фойдаланмаган пайтингизда уни сумкага жойлаштириб олиб юришингиз мумкин (худди лэптопни олиб юрган каби).

Нархи  тахминан 800 АҚШ доллари атрофида бўлиши кутилмоқда.

Мана ўзингиз кўринг ва хулоса қилинг!

Манба

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

три × пять =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз