Юртимизда

Райҳон саратонга чалинган қизнинг сўнгги истагини амалга ошириш учун Шаҳзода билан дуэт куйлашга тайёр

«Шаҳзода билан муносабатларимиз нейтрал. Мен уни яхши санъаткор сифатида ҳурмат қиламан, яхши кўраман. Биз у билан санъатга бирга кириб келганмиз. Ҳозирги кунда унинг ҳам, менинг ҳам ўз ўрнимиз ва мухлисларимиз бор. Мен унга мухлислари бундан ҳам кўп бўлишини ва уларнинг муҳаббатини тилайман. Ижоди гуркириб-яшнашини истайман. Шаҳзодага оилавий хотиржамлик тилайман.

Райҳон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

Шунингдек, хонанда Шаҳзода билан дуэт куйлаши мумкинлигини ҳам билдирди.

Instagram’да бир қиз менга мурожаат қилиб, у саратон билан касалланганини ва унинг сўнгги истаги мен ва Шаҳзода ижросидаги дуэтни тинглаш эканлигини маълум қилди. Агар бу маълумот рост бўлса ва ҳақиқатан ҳам саратонга чалинган шундай қиз бўлса, мен унга ёрдам беришга тайёрман ва Шаҳзода билан дуэт ижро этиш ғоясини ҳам қўллаб-қувватлайман.

Райҳон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

три × 4 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз