Юртимизда

Роналду: «Месси «Олтин тўп»ни олганида уни табриклаганман, аммо у бугун келмади»

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ФИФА томонидан ўтказилган йилнинг энг яхшиларини аниқлаш маросимида «Барселона» футболчиларининг йўқлигидан норози бўлди.

«Месси СМС-табрик жўнатдими? Ҳазиллашяпсизми? Менда унинг рақами йўқ.

У «Олтин тўп»ларини олганида мен ҳар доим табриклаганман, аммо бугун у келмади.

Мен нафақат Месси, балки «Барселона»нинг барча футболчилари маросимда иштирок этишини хоҳлардим. Тушунаман, уларни муҳим ўйин кутмоқда. Ўз навбатида мен ҳам клуб буюрган ишни қиламан.

Мен «Олтин тўп»нинг барча маросимларида иштирок этганман. Агар яна бир неча йил номзодим қўйилса ҳам, албатта ташриф буюраман» — деди Роналду El Larguero эфирида.
Манба: sports.ru

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Муносабат билдиринг

Сизнинг e-mail манзилингиз сайтда қайд этилмаган. Чунки сиз ҳали изоҳ ёзмадингиз. Изоҳ йўллаётганда юлдузчали қаторлар албатта тўлдирилиши лозим *

3 × три =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз