Юртимизда

Тошкентда бир қатор кўчалар қайта номланди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 29 декабрь кунги қарори билан янги кўчаларга ном берилди ва баъзи кўчалар қайта номланди.

Шаҳар ҳокимияти маълумотига кўра, 5,1 километрлик Нурафшон кўчаси Олмазор туманидаги Беруний кўчасидан бошланиб, Шайхонтоҳур туманидаги Хуршид кўчасигача давом этади ва Нурафшон айланма кўчаси деб номланади, Мирзо Улуғбек туманидаги Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси ва Паркент кўчаси оралиғида яқинда очилган кўча эса Тараққиёт кўчасининг давоми бўлди.

Учтепа ва Шайхонтоҳур туманида жойлашган Маннон Уйғур кўчаси Кўкча дарвоза деб қайта номланган. Кўкча Дарвоза кўчасининг ўзи эса Қоратош кўчасининг бир қисми бўлиш ўрнига, Кўкча Дарвоза тор кўчасига айланган.

Яккасарой туманидаги Муқимий ва Бобур кўчаларини йўлўтказгич орқали боғлайдиган янги кўча Муқимий кўчасининг давоми бўлади.

Олмазор туманидаги Тараққиёт кўчаси бошқа туманда ҳам шу номли кўча мавжудлиги сабабли Дилсарой деб қайта номланган.

Юнусобод туманида собиқ радиостанция ҳудудидаги эски кўча Қаноат кўчаси номини олган.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Муносабат билдиринг

Сизнинг e-mail манзилингиз сайтда қайд этилмаган. Чунки сиз ҳали изоҳ ёзмадингиз. Изоҳ йўллаётганда юлдузчали қаторлар албатта тўлдирилиши лозим *

девять − 5 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз