Юртимизда

Ўйлаб кўрдингизми? 12 январ 2017 йил куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Қўй (21. 03-20. 04)

1212 январ куни сиз кўплаб мушкулотларни бошдан кечирган ҳолдагина ўз мақсадларингизга етишингиз мумкин. Кундузи хизмат сафарига отланишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун эса муҳим мажлисда иштирок этишингиз кутилади. Агар мақсад йўлида қатъий қадам ташлай билсангиз, ҳеч ким ва ҳеч нарса йўлингизга тўғаноқ бўла олмайди. Фақат саломатлик ҳақида ҳам қайғуриб туришни унутманг.

Бузоқ (21. 04-21. 05)

12 январ куни эрталабоқ иш жойингиздаги раҳбарлар сизга кечга қадар бажариш шарти билан муҳим топшириқ бериши кутилади. Шу нарса иш жойингиздаги обрўйингизга обрў қўшиши мумкин. Шахсий ҳаёт ҳақида ташвиш чекмасангиз ҳам бўлади. Аммо саломатликни унутишга ҳаққингиз йўқ. Ҳозирги кунда гриппдан, шамоллашдан сақланишингиз талаб этилади. Кечқурун молиявий аҳволингиз яхшиланишини юлдузлар башорат қилишган.

Эгизаклар (22. 05-21. 06)

12 январ куни юлдузлар сизга спорт залига қатнаш, жисмоний меҳнат билан шуғулланишни маслаҳат беришмайди. Шулар сизга бир дунё жиддий муаммоларни ҳадя этиши мумкин. Яхшиси, севимли машғулот билан шуғулланинг, рўзғорнинг кемтикларини тўлдириш билан банд бўлинг. Оила қурмаганларни кечқурун ишқий саргузаштларга бой учрашув кутади. Аслида бу учрашувларни доимийга айлантириш вақти етди-ёв!

Қисқичбақа (22. 06-23. 07)

Бугун иш жойингизда сизни сўнгсиз қувончли лаҳзалар кутиб турибди. Баъзи ҳамкасбларингиз қисқартиришга тушади-ю, сизнинг маошингиз ошади. Бундан ортиқ қувонч бормиди дунёда. Куннинг иккинчи ярмида шахсий ҳаётингизда баъзи майда муаммолар туғилиши эҳтимолдан холи эмас. 12 январ куни асосан эркакларга юлдузлар қарама-қарши жинс вакиллари билан хуфиёна учрашувлар ўтказмасликни маслаҳат беришмоқда. Шарманда бўлишингиз хавфи бор.

Арслон (24. 07- 23. 08)

12 январ куни кайфиятингиз жуда яхши бўлади. Аммо ишда ўзингизга таниш бўлмаган юмушларни бажаришга киришманг. Ҳар кунги юмушларни бажаришда давом этинг. Акс ҳолда кечқурунга бориб даромаднинг мазаси қочиши мумкин. Баъзилар молиявий масалада бугун бошқалардан анча илгарилаб кетиши мумкин. Оила қурмаганлар, бугунги севги изҳорларига умуман ишонманг, чув тушиб қоласиз!

Паризод (24. 08-23. 09)

12 январ куннинг биринчи ярмиданоқ фақат қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш тутинг. Сабаби, атрофингизни бугун ҳасадчилар, ғийбатчилар, ичида кўмири борлар ўраб олиш хавфи сезиляпти. Агар қалбга қулоқ тутсангиз, вазиятни ўз тарафингизга оғдириш осон кечади. Ҳар бир ишни чуқур ўйлаб амалга оширсангиз, албатта омадга эришасиз. Кечқурун соғлиғингизни опичлаган ҳолда яқинларингиз билан вақт ўтказинг.

Тарози (24. 09-23. 10)

12 январ куни ҳамкасблар билан ғоялар олди-бердисини ташкил этсангиз фақат фойда қиласиз. Айниқса, раҳбарлар муҳим топшириқ берган бўлса, муваффақиятли адо этиш енгил кечади. Четдаги муҳаббат аталмиш фириблар қурбонига айланишдан сақланинг. Шахсий ҳаётингизни янада яхшилаш ҳаракатида бўлинг. Саёҳатга чиқиш, олис сафарга отланиш ва янги уйга кўчиш бугун фойдали кечади. Баъзилар жуфти билан аразлашган бўлса, ярашиш учун кечқурун жуда қулай фурсат туғилади.

Чаён (24. 10-22. 11)

Чаён буржида туғилганларнинг айримлари яқин дўстлардан бири билан жанжаллашган бўлса, 12 январ куннинг биринчи ярмида яккама-якка суҳбатлашсинлар, муносабатларга ойдинлик киритсинлар. Тушдан сўнг ўзингиз ҳақингиздаги ғийбатлар қулоққа чалиниши мумкин. Сиз эса уларга эътибор қилмай, саломатликни асраш пайида бўлинг. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи ва ўта ёғли таомлар истеъмолидан тийилинг.

Ўқотар (23. 11-21. 12)

12 январ куни ақл билан иш тутишингиз талаб этилади. Содир этилиши мумкин бўлган хатоликларга чап беринг, уларни айланиб ўтинг, тафаккурингизни ишга солинг. Атрофдагиларга нисбатан очиқ қалб билан муносабат юрита олсангиз, янги, келгусида нафи тегиши аниқ бўлган инсонларга дўст тутинасиз. Юлдузлар кечга бориб молиявий аҳволингиз яхшиланишини башорат қилишган.

Тоғ эчкиси (22. 12-20. 01)

12 январ куни тоғ эчкиси буржи остида туғилганларнинг аксарияти янги иш бошлаши кутилмоқда. Демак, сизни янги танишувлар, мушкулотлар кутмоқда. Бардамликни қўлдан бермасангиз, уларни енгиб ўтасиз албатта. Оила қурмаганлар бугун кўпроқ ҳазил-мутойибадан унумли фойдалансалар, муҳаббат бобида алданиб қолишмасди. Соғлиғингиз кечқурун безовта қилиб ўтиши мумкин. Олдини олган ҳолда тадбирингизни кўриб қўяверинг. Бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши кутилади.

Қовға (21. 01-19. 02)

12 январ куни эрталаб аъло кайфиятда уйғонасиз. Бу бекорга эмас. Тушга яқин ажойиб бир инсон билан танишишингиз эҳтимоли бор. Бу одам келгусида сизга молиявий жиҳатдан қалқон вазифасини ўташи мумкин. Ҳар бир ишга қўл урганда хаёлий тасаввурлар эмас, тажрибага суянинг. Шунда қоқилмайсиз. Кечқурун уйингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Саломатликка алоҳида эътибор билан ёндошинг.

Балиқ (20. 02-20. 03)

12 январ куннинг биринчи ярмида негадир тушкун кайфиятда уйғонасиз. Орадан маълум вақт ўтиб ғазабнок тусга киришингиз кутилади. Сизга кўмак бериш истагидагилардан ҳам қоча бошлайсиз. Эсда тутинг, агар тижорат билан шуғуллансангиз, бу ҳаракатларингиз ўзингизга душман чиқиши мумкин. Молиявий масалада жуда эҳтиёткорлик билан иш тутинг. Бўлар-бўлмас харидларга эрк берманг. Баъзилар кечқурун олис сафарга чиқиши кутилмоқда. Бу сафардан жуда яхши таассуротлар билан қайтасиз.

Омон бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Муносабат билдиринг

Сизнинг e-mail манзилингиз сайтда қайд этилмаган. Чунки сиз ҳали изоҳ ёзмадингиз. Изоҳ йўллаётганда юлдузчали қаторлар албатта тўлдирилиши лозим *

десять − семь =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз