Юртимизда

Автомобиль сотиб олмоқчимисиз? Унда буни албатта ўқинг! Машина бозоридаги кўча ибораларининг изоҳли луғати

СУЯГИ БУТУН – кузовнинг айрим қисмлари бўялган, аммо машина қаттиқ зарб емаган.

ПЯТНОСИ БОР —  кузовининг озгина жойи бўялган.

ТОЗА – машина бўялмаган, урилмаган.

ТОЗЗЗА – машина томоша қилса арзигулик ҳолатда.

ЭТ-БЕТИДА КРАСКАСИ БОР – бўялган жойи бўялмаганидан кўп.

БЎЛИШИ (НАРХ ҲАҚИДА) – охирги нарх айтилди, аммо яна бироз савдолашса бўлади.

ТАҚАЛГАНИ – бундан камига сира иложи йўқ.

ВАРИАНТГА – бир неча ой ёки йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан харид қилиш.

ЗАЗОР – ўртада турган киши машина эгасидан баландроқ нарх айтмоқда.

ФУЛЛ – гидравлика, ойнакўтаргичлар, ABS, кондиционер. Шу каби қўшимча қурилмалар сони ошиб боради.

ПОЛНИЙ ФУЛЛ – заводдан чиққандаги барча функциялари соз ҳолда. Асосан, харидорни ишонтириш учун қўлланади.

НАВАРОТ – автомобиль эгаси қўшимча опциялар ўрнатган, аммо заводники эмас.

АЁЛ КИШИ ҲАЙДАГАН – машина эҳтиётлаб минилган. Асосан, харидорни ишонтириш учун қўлланади.

ЗАПАСКАСИ ТУШМАГАН – эҳтиёт ғилдирагидан ҳали фойдаланилмаган, яъни машина эҳтиётлаб ҳайдалган.

4ТА ЯНГИ КАЛИШИ БОР – тўртала ғилдирагига ҳам янги шина кийгазилган.

МАШИНА КОПТОК – машинанинг ҳаракатланиш қисмларининг бари соз ҳолатда.

ЮВОШРОҚ МАШИНА КЕРАК – арзонроғи керак.

манба: carzone.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

1 шарҳ: Автомобиль сотиб олмоқчимисиз? Унда буни албатта ўқинг! Машина бозоридаги кўча ибораларининг изоҳли луғати

  • Nimaga bu maqola manbasi carzone.uz deb ko’rsatilyapti? «Vaqt qadri»ning telegramdagi kanalida ham manba carzone.uz deb berilgan. Axir bu maqola Avtobor.uznikiku?! Nega yol’go’n ma’lumot berilayotganini izohlab bera olasizlarmi?

Муносабат билдиринг

Сизнинг e-mail манзилингиз сайтда қайд этилмаган. Чунки сиз ҳали изоҳ ёзмадингиз. Изоҳ йўллаётганда юлдузчали қаторлар албатта тўлдирилиши лозим *

шестнадцать + одиннадцать =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз