Юртимизда

Балиқ бошидан… Ёхуд Туркия парламенти депутатлари мажлисда муштлашиб кетди

Туркия парламентининг Адолат ва тараққиёт партияси ва мухолиф Халқ-республика партияси депутатлари ўртасида мамлакат конституциясига ўзгартириш киритиш ҳақида ўтказилган муҳокама чоғида оммавий муштлашув келиб чиқди. Бу ҳақда Туркиянинг “NTV” телеканали хабар берди.

 

Мамлакат бош қонунига асосий ўзгартиришни асосан Адолат ва тараққиёт партияси депутатлари киритишди. Муштлашув эса мухолиф партия вакиллари томонидан трибунани тўсиб қўйиш ҳаракати вақтида юзага келди.

 

Муштлашув сабаб бир неча киши жароҳат олди, адолат ва тараққиёт партияси раҳбар ўринбосари Фотиҳ Шаҳин бурнини синдириб олган. Шунингдек, юзага келган воқеа оқибатида микрофонлар, стол ва стулларга зарар етган.

 

Туркия парламенти 330 дан ортиқ депутат овоз берган тақдирда, конституцияга ўзгартириш киритиши мумкин. Адолат ва тараққиёт партияси ва Миллий ҳаракат партияси парламентда 355 та овозга эга. Яна иккита мухолиф партиялар, яъни Халқ-республика партияси ва Халқлар демократияси партияси депутатлари парламент тизими эмас, президентлик тизимини амалга киритишга қарши чиқишмоқда. Бу икки партия мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни яккаҳокимлик ўрнатишга уринишда айблашмоқда.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Муносабат билдиринг

Сизнинг e-mail манзилингиз сайтда қайд этилмаган. Чунки сиз ҳали изоҳ ёзмадингиз. Изоҳ йўллаётганда юлдузчали қаторлар албатта тўлдирилиши лозим *

3 × 1 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз