Юртимизда

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини иш берувчи тўлайди

Президентнинг 22.12.2009 йилдаги ПҚ-1245-сон Қарори билан ўрнатилган ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини иш берувчилар маблағлари ҳисобидан тўлаш амалга ошириладиган  тартиб 1.01.2018 йилгача узайтирилди.

Маълумот учун 1.01.2010 йилдан ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлаш иш берувчи ҳисобига амалга оширилади. Бунгача нафақа туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларига корхона томонидан маблағларни олиш учун тақдим этилган буюртма асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланар эди.

 

Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарорига биноан ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини иш берувчилар ҳисобидан тўлаш 1.01.2018 йилгача амалга оширилади.

 

Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлаш тегишли бюджетлар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши таъминланади.

 

Нафақаларнинг табақалаштирилган миқдори хусусида батафсил бу ерда танишишингиз мумкин.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

norma.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Муносабат билдиринг

Сизнинг e-mail манзилингиз сайтда қайд этилмаган. Чунки сиз ҳали изоҳ ёзмадингиз. Изоҳ йўллаётганда юлдузчали қаторлар албатта тўлдирилиши лозим *

17 − три =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз