Юртимизда

Муҳтарам ва қадрли, азиз ЭРКАКЛАР!

Мардлар қўриқлайди дерлар Ватанни,
Ҳимоя қиларлар, истиқлол, шаънни
Бахшида айлашиб жонни-ю танни –
Она юртнинг ҳимоячи ўғлонлари.

Турон юртин ҳам таянчи, посбонлари,
Ватан учун доим кўкси қалқонлари,
Тинчлик деган улуғ неъмат боғбонлари
Она юртнинг ҳимоячи ўғлонлари.

Тузиб яна Амир Темур давлатини,
Олам узра ёйиб ўзбек шавкатини
Миллий қўшин, дея тиклаб шуҳратини-
Юртимизнинг марди майдон ўғлонлари!

Қўрқув билмас, чегарада турар хушёр,
Жалолиддин оғам каби келбати бор.
Тинчлик учун шайланади, бургутдай сор,
Она юртнинг мард баҳодир ўғлонлари.

Юртбошимнинг ўгити шул — бўлинг огоҳ!
Ҳеч бир ғаним салтанатга қазмасин чоҳ.
Қайда бўлманг Оллоҳ сизга бўлсин паноҳ,
Она юртнинг ҳимоячи ўғлонлари.

Сиз борсизки, доим бизнинг диллар равшан,
Сиз борсизки, омонликда кўҳна Ватан
Сиз борсизки, бутун эллар олгуси тан –
Ўзбегимнинг марди майдон ўғлонлари.

Биз аёллар учун ҳар қачон ва ҳар ерда тиргак, керак бўладиган, уйимизнинг устуни, бағримизнинг бутуни, Она Ватанимизнинг кўрки, қалқони ва ишончи бўлган мард ва жасур ўғлонлар, ботир йигитлар, шер юракли азиз эркаклар!

Биламиз-ки, тоғларни қаричлаб ўлчаб бўлмайди, уларни шунчаки забт этишнинг имкони ҳам йўқ. Йиллар силсиласида қоялар кўкка тик боқиб, виқор билан абадий тураверади.

Мардлик ҳам ана шундай. Унинг ўлчови йўқ. У Ватанга бўлган меҳр, муҳаббат, вафо ва садоқатнинг ифодасидир. Зотан, бизнинг забардаст, мард, шерюрак ўғлонларимизда ана шундай фазилатлар мужассам экан, юртимиз сарҳадлари, тинчлигу осойишталиги, фуқаролар хавфсизлигига ҳеч ким раҳна сололмайди

Аёллар эркаклар билан ҳар бир соҳада қадамба- қадам фаолият юритаётган бўлмасинлар, барибир жамиятда эркакларнинг ўрни бошқа.

Бежиз эркакнинг қўлида барака бор, дейишмайди. Нима бўлган тақдирда ҳам, эркакларимиз, йигитларимиз бошимизда соғ-омон бўлишсин. Эркаги бор уйнинг файзи бор, эркак пир деган гаплар бежизга эмас. Эркак бўлмаса ширин таомлар ҳам тайёрланмайди, аёллар маликалардек бўлиб юролмайди.  Бир сўз билан айтганда ҳаёт кемтикланиб, ўта мазмунсиз бўлиб қолади.
Муҳтарам Ватан посбонларига, Ватанимиз ҳимоячиларига ва барча қадрли йигитларимизга доимо омон бўлишларини, бошларини ҲЕЧ ҚАЧОН эгик- хам қилмаслигини, кўзларида асло нам бўлмаслигини тилаб қоламиз!

14-январь-ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ БАЙРАМИ БАРЧАНГИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!

Гулчеҳра Ибрагимова

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Муносабат билдиринг

Сизнинг e-mail манзилингиз сайтда қайд этилмаган. Чунки сиз ҳали изоҳ ёзмадингиз. Изоҳ йўллаётганда юлдузчали қаторлар албатта тўлдирилиши лозим *

девять + четырнадцать =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз