Юртимизда

ОТМКда янги мис эритиш печи ишга туширилди

ОТМК Мис эритиш заводи йилига 17 минг тонна мисни эритиш қувватига эга янги печга эга бўлди.

Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати мис эритиш заводи металлургия цехида янги эритиш печи фаолиятини бошлади. ОТМК матбуот хизматининг хабар қилишича, айни пайтда печни ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.

Печ қурилиши 2015 йилда бошланган. Бошдан-оёқ қурилиши кўзда тутилган лойиҳа бўйича йилига 17 минг тонна мисни эритиш қувватига эга автоматлаштирилган печ қурилиши кўзда тутилган.

Германиянинг Dobersek Engineering компанияси билан 92 млн долларлик шартнома имзоланган эди. Лойиҳа Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт фонди, ОТКМ хусусий маблағлари ва банкларнинг кредитлари ҳисобидан амалга оширилди.

Матн: «Газета.uz»

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Муносабат билдиринг

Сизнинг e-mail манзилингиз сайтда қайд этилмаган. Чунки сиз ҳали изоҳ ёзмадингиз. Изоҳ йўллаётганда юлдузчали қаторлар албатта тўлдирилиши лозим *

два + пятнадцать =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз