Юртимизда

РАЙҲОН: “Озодбек Назарбеков билан дуэт куйлаганимдан афсусланаман”

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева февраль ойида бўлиб ўтадиган концерт дастурига қизғин равишда тайёргарлик кўрилаётганини билдирди. Жумладан, хонанда янги концертда бир нечта янги дуэтлар куйланиши ва уларнинг ўтган йилги концертлардаги дуэтлардан фарқи ҳақида “Sayyod.com” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

 

“Юбилей концертимда бир нечта дуэт тароналар ижро этилди. Ҳар бир блокдан дуэт тароналар ўрин олди. Биз шошиб ишладик. Шунинг учун ҳам дуэтлар хит даражасига кўтарилмади. Ҳар бир концертимдан сўнг йўл қўйилган хатоларни ўрганаман ва уларни келгуси йилларда такрорламасликка уринаман. Хит бўлмаган дуэт тароналар бизнинг катта хатоимиз. Масалан, Улуғбек Раҳматуллаев билан куйланган янги йўналишдаги дуэт кутилган натижани бермади. Қўшиқ мухлислар томонидан ўйлаганимиздек яхши кутиб олинмади.

 

Шунингдек, мен Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков билан куйлаган дуэтимдан ҳам афсусланаман. Бу фалсафий маънодаги шунчаки бир қўшиқ эди. Мана шундай буюк санъаткор билан шошмашошарлик билан қўшиқ айтганман. Аслида, Озодбек Назарбеков билан бирга куйлашга арзийдиган, ҳақиқий маънодаги хит қўшиқ бўлганидагина бу қўшиқ куйланиши керак эди. У билан куйлаш учун тайёргарлик кўришим лозим эди. ‘Мана бу қўшиқни куйлаймизми, нима дейсиз?’, деб сўраганимда, балки Озодбек Назарбеков ҳурмат юзасидан рози бўлгандир. Биз қўшиқни ижро этдик, бироқ  у хит даражасига кўтарилмади.

 

Янги концертимда эса дуэтдошларим билан куйланадиган қўшиқлар шунчаки концерт учун яратилмаяпти, улар кейинчалик ҳам севиб тингланадиган тароналар бўлишига умид қиламиз”—дейди Райҳон.

 

Маълумот учун, аввалроқ Райҳон янги концертида Муниса Ризаева, Зиёда ва қизиқчи Ҳалима Ибрагимова билан дуэт куйлашини маълум қилган эди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Муносабат билдиринг

Сизнинг e-mail манзилингиз сайтда қайд этилмаган. Чунки сиз ҳали изоҳ ёзмадингиз. Изоҳ йўллаётганда юлдузчали қаторлар албатта тўлдирилиши лозим *

4 − два =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз