Юртимизда

Суарес ФИФА маросимига эски арази туфайли бормаган (фото)

«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес ФИФАнинг Цюрихда бўлиб ўтган йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимига ташкилот билан ёмон муносабати туфайли бормаган, дея хабар беради La Nacion.

Манбага кўра, ЖЧ-2014 мусобақасида Италия терма жамоаси ҳимоячиси Жоржио Кьеллинини тишлагани учун тўрт ойга дисквалификация қилинганидан сўнг ФИФА билан ёмон муносабатда бўлиб қолган уругвайлик 29 ёшли футболчи бу маросимга боришни истамаган.

Ўша воқеадан сўнг ФИФА Суаресни бир қанча вақт рамзий терма жамоаларга қўшмади.

Таъкидланмоқдаки, ФИФА бу йилги рамзий терма жамоа футболчилари қаторига Суареснинг беш йил аввалги суратини қўйган. Футболчининг суратида унинг тишларига шаъма қилинган.

Манба: championat.com
Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Муносабат билдиринг

Сизнинг e-mail манзилингиз сайтда қайд этилмаган. Чунки сиз ҳали изоҳ ёзмадингиз. Изоҳ йўллаётганда юлдузчали қаторлар албатта тўлдирилиши лозим *

семнадцать − два =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз