Юртимизда

Трамп ўз бизнеси бошқарувини кимга топширади?

АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп унинг бизнесини катта ўғиллари Кичик Дональд ва Эрик Трамплар бошқаришини айтди. У бу ҳақда Нью-Йоркдаги матбуот анжуманда билдириб ўтган.

Унинг ўғилларига юзлаб фирмаларни бошқаришда уларнинг маслаҳатчиси ёрдам беради. Трампнинг юзлаб фирмалари унинг инаугурацияси бўлиб ўтадиган 20 январгача трастга топширилади. АҚШнинг янги президенти эса барча ижрочи лавозимлардан кетади ва барча маълумотлардан хабардор бўлишдан воз кечади, у фақатгина компанияларнинг молиявий баланси ҳақида маълумот олиб туради.

Дональд Трамп бир вақтда ҳам бизнесни, ҳам давлатни бошқара олиши мумкинлигини, бироқ «бу қандай кўриниши унга ёқмаслигини» айтди. Янги президентнинг фикрича, унинг ўғиллари бизнесни «моҳирлик» билан бошқара оладилар.

Трамп, шунингдек, АҚШ президенти сифатида имкони борича кўпроқ иш ўрни яратишни режалаштираётганини айтди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

17 − 3 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз