Юртимизда

Трампнинг қизи Иванка ҳам бизнесни тарк этади

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп лавозимига киришганидан сўнг, унинг қизи Иванка вақтинча Trump Organization ва либослар ҳамда аксессуарлар ишлаб чиқарувчи ўз компаниясини тарк этади.

11 январда маълум қилинганидек, Иванканинг турмуш ўртоғи, Трампнинг куёви Жаред Кушнер АҚШ сайланган президентининг Оқ уйдаги катта маслаҳатчиси бўлади. Аммо, Иванканинг ўзи Оқ уйда ишламайди.

«Отам Америка Қўшма Штатларининг 45-президенти лавозимини эгаллаганидан сўнг, мен Trump Organization ва ўз номимдаги либослар ва аксессуарлар ишлаб чиқарувчи компаниядан вақтинча дам оламан. Мен иккала компания бошқаруви ва ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этмайман», — деб ёзган Иванка Facebook саҳифасида.

Дональд Трамп эса, унинг бизнеси икки ўғли Дональд кичик ва Эрик бошқарувига ўтишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ўғиллари компанияни «малакали» бошқаришади ва у билан ҳеч нарсани муҳокама қилмайди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Муносабат билдиринг

Сизнинг e-mail манзилингиз сайтда қайд этилмаган. Чунки сиз ҳали изоҳ ёзмадингиз. Изоҳ йўллаётганда юлдузчали қаторлар албатта тўлдирилиши лозим *

четыре × четыре =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз