Юртимизда

Ўзбекистон ва Қирғизистон пойтахтлари ҳамкорликни кенгайтиради

Тошкент ҳокими ва Қирғизистон элчиси икки мамлакат пойтахтлари ҳамкорлигини муҳокама қилди.

Тошкент ҳокими Раҳмонбек Усмонов 11 январь куни Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Данияр Сидиков билан учрашди.

Қирғизистон элчихонаси сайтининг хабар қилишича, томонлар икки мамлакат пойтахтларининг савдо-иқтисодий ва маданий -гуманитар ҳамкорлиги масалаларини муҳокама этишган.

Жумладан, қўшма корхоналар ташкил этиш, турли соҳалар, хусусан, турар-жой коммунал ва транспорт жабҳаларида тажриба алмашиш билан боғлиқ бизнес-форумлар, давра суҳбатлари ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, яқин истиқболда икки давлат пойтахтлари маданият кунларини ўтказиш муҳокама қилинди.

Матн: «Газета.uz»

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Муносабат билдиринг

Сизнинг e-mail манзилингиз сайтда қайд этилмаган. Чунки сиз ҳали изоҳ ёзмадингиз. Изоҳ йўллаётганда юлдузчали қаторлар албатта тўлдирилиши лозим *

двадцать − 3 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз