Юртимизда

Ватан ҳимоячилари кунида эркакларга нима совға қилиш мумкин?

Совға олишда хато қилмаслик учун уларнинг ёшини, касбини, қизиқишини, оилавий аҳволини ва сизга ким бўлишини ҳисобга олишингиз зарур.

Ҳарбий ходимга

14- январь – ҳарбийлар учун касб байрами ҳисобланади. Албатта, биринчи навбатда ҳарбий формадагиларни табриклаш керак. Агар оилада бундай киши бўлса, совға учун танк ёки ҳарбий фуражка шаклидаги байрам тортини буюртма қилсангиз бўлади. Шунингдек доналари аскар ҳайкалчалардан иборат шахмат ёки бирор ҳарбий белгини ифодаловчи соат совға қилишингиз мумкин.

Яқин кишингизга

Кўпинча аёллар турмуш ўртоғига, отасига ва яқин қариндошларига шахсий фойдаланиладиган (кўйлак, галстук, сочиқ, атир ва шунга ўхшаш) совғалар олишади.

Табиий чармдан қилинган ҳамён, камар ва ҳужжатга жилдлар ҳам совға учун муносиб вариантлар. Бундан ташқари, спорт сумкаси, соябон, портфель ёки электр устара сотиб олсангиз ҳам бўлади.

Энг яхши совғалардан бири – яқинроқда жойлашган ва унга қулай бўлган вақтларга белгиланган машқ қилиш залига чипта бўлиб, ҳар томонлама фойдали ҳисобланади.

Танишингизга

Танишларингиз учун энг яхши вариант – бир хил услубда ишланган ручка, калит учун занжир ва зажигалкадан иборат совғалар тўплами.

Манба: Daryo.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

десять − 4 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз