Машҳур «Ламбада» қўшиғи ижрочисининг ҳаёти фожиали тугади

0

Бразилиялик аёл қўшиқчи, 1980-йиллар охирида «Ламбада» қўшиғи туфайли машҳурликка эришган Лоалва Браз 64 ёшида ҳаётдан кўз юмди, деб хабар бермоқда Globo телеканали. Аёл ўз машинасида тириклайин ёниб кетган.

 

Телеканал маълумотларига кўра, бразилиялик ўт ўчирувчилар Рио-де-Жанейро штатининг соҳилбўйи ҳудудида ёнаётган автомобиль ҳақидаги чақирувга етиб келишган ва машина ичидан қўшиқчининг танасини чиқариб олишган. Ёнғин оқибатида ён атрофдаги бир уйга ҳам шикаст етган.

 

Автомобилнинг ёниб кетиши сабаблари ҳозирча номаълум.

 

Браз 1989 йилдан 1998 йилгача Kaoma француз гуруҳининг яккахон хонандаси бўлган.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here