Италияда автобус ёниб кетган! Қурбонлар 20 киши!!!

0

Расмий маълумотларга кўра, Италия шимолидаги Верона вилоятига қарашли серқатнов йўл бўйлаб Франциядан Венгрияга қараб ҳаракатланаётган автобус ҳайдовчиси катта тезлик туфайли бошқарувни йўқотган.  Оқибатда автобус дарахтга бориб урилган ва шу заҳоти кучли ёнғин юзага келган. Автобус салонида жами қирққа яқин йўловчи бўлиб, уларнинг аксарияти болалар эди.

Улар ёпиқ эшик ортида қолиб кетишди. Ва 20 киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлган болаларнинг барчаси 16-18 ёш атрофида эди.

Йўловчиларнинг бир қисми автобуснинг олд ойнасини синдирган ҳолда амал-тақал ташқарига чиқиб олишган. Аммо улар ҳам маълум даражадаги куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Фожиа юз берган жойда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари иш олиб бормоқда.

ИТАР ТАСС

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here