Ҳиндистонда Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашувдан кейинги тиқилинчда мухлислардан бири ҳалок бўлди

0

Ҳиндистонда «Болливуд қироли» номига савозор бўлган Шоҳрух Хон билан учрашувдан сўнг юзага келган тиқилинчда бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 24 январь, сешанба куни The Indian Express маълум қилди.
Актёр бош ролни ижро этган «Бой» фильми реклама тури доирасида Гужорат штатининг Вадодара шаҳрига ташриф буюрди. Мухлислар билан учрашув вокзалда бўлиб ўтди. Шоҳрух Хон поездда келди ва ундан тушмасдан, вагон эшикларидан дастхатлар тарқатди.

Актёр поездда жўнаб кетгандан кейин унинг мухлисларидан иборат оломон чиқиш томонга қараб ҳаракатланди. Оқибатда юзага келган тиқилинчда бир киши — Фарид Хон Патхан нафаси қайтиб ҳалок бўлди. У вокзалга рафиқаси ва қизи билан келган эди. Нашрнинг маълум қилишича, у «Болливуд қироли»нинг ашаддий мухлиси бўлган.

Актёр ҳалок бўлган эркакнинг оиласига ҳамдардлик билдирди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here