Анжелина Жоли Брэд Питтдан ҳар ой 100 минг доллар алимент тўлашни талаб қилмоқда

0

Голливуд юлдузи Анжелина Жоли собиқ эри Брэд Питтдан ҳар ой 100 минг АҚШ доллари миқдорида алимент тўлашни талаб қилмоқда. Онаси билан қолган олти нафар боласини улғайтириши учун актрисага айнан шунча маблағ керак бўлади. Пуллар актриса томонидан тузилган Траст-фондга ўтказилади.
Актрисага яқин манбанинг маълум қилишича, Жоли Питтдан ҳар йили 1,2 миллион доллар олишни режалаштирмоқда. Шундан 250 минги 13 ёшли Пакс, саккиз ёшли Вивьенн ва Нокс, 12 ёшли Захара, 10 ёшли Шайло ва 15 ёшли Мэддокснинг таълим олишига сарфланади.
Манбанинг маълумотига кўра, Питт болаларига ушбу маблағни беришга қарши эмас, бироқ пулларни собиқ хотинига эмас, балки бевосита Траст-фондга ўтказмоқчи.
53 ёшли Питтнинг бойлиги 240 миллион долларга баҳоланмоқда, 41 ёшли Жолиникини эса 160 миллион долларга тенг.
Жуфтлик 2005 йилдан учрашишни бошлаган, 2014 йилда эса турмуш қурган эди. Машҳурларнинг ажрашгани ҳақида 2016 йил сентябрида маълум қилинди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here