Россиянинг НТВ телеканали орқали намойиш этиладиган «Своя игра» кўрсатуви иштирокчиси Андрей Жданов вафот этди…

0

Андрей Ждановнинг жасадини ўзи яшаган квартира ичкарисидан топишди. Танасидаги баъзи жароҳатларга қараганда, уни ҳозирча шахси номаълум кимса ўлдирган бўлиши мумкин. Экспертлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари шундай тахминни илгари суришмоқда.

Жданов кўп йилдан бери «Куйбишевазот» компаниясига тегишли «Призыв» газетасида фаолият юритган. «Своя игра» телевикторинасида бош соврин — автомобилни ютиб олишга эришган. Бундан ташқари, кўплаб турнирларда ҳам совринли ўринларни эгаллаб келган.

2015 йили у рафиқасидан айрилганди. Аёл ўзини кўп қаватли уй томидан пастга ташлаб ҳалок бўлган. Ўлимолди мактубида полиция ва прокуратура ходимларидан ўлимида ҳеч кимни айбламасликни сўраган.

Андрей Жданов ҳаёт бўлганда, 12 феврал куни 47 ёшни қаршиларди.

«День города»

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here