Криштиану Роналду ва Анжелина Жоли эр-хотин!

0

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ва голливуд актрисаси, сценарист, режиссёр ва БМТ вакиласи Анжелина Жоли суриялик оиланинг фожиаси акс эттирилган сериалда роль ўйнашади.

“Ҳаёт кўприги” номли сериалда Роналду, Жолидан ташқари Ненси Ажрам ва бошқа машҳурлар – актёрлар, қўшиқчилар ва спортчилар ҳам роль ўйнашади. Сериал драматик воқеаларга бой бўлиб, унда суриялик қочоқ оиланинг фожиалари тасвирланган. Сценарий реал воқеалар асосида ёзилган.

Сериалнинг режиссёри Айюб Дирликнинг хабар беришича, аллақачон кичик саҳналар суратга олиняпти. Катта съёмка ишлари эса апрель ойидан бошланади.

Ваҳоб Раҳим

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here