Киану Ривз ҳеч қачон фарзандли бўлмаслигини маълум қилди

0

Голливуд актёри Киану Ривз ҳеч қачон фарзандли бўлмаслигини маълум қилди. У бу ҳақда Esquire нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
2000 йили Киану Ривз ва унинг турмуш ўртоғи Женнифер Сайм қиз фарзандли бўлган, бироқ Ава Арчер Сайм-Ривз исмли гўдак ўлик ҳолда туғилган эди. Шундан сўнг улар ажрашди, Женнифер Сайм эса 2001 йили йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди.

Фарзандли бўлиш ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Киану Ривз бу ишга энди «жуда кеч» бўлгани ва «барчаси тугаганини» айтди.

Мен 52 ёшдаман ва фарзандли бўлмоқчи эмасман.
Одамлар истаган вақтда фарзанд кўриши мумкинлиги, масалан, 73 ёшли хонанда Мик Жаггер яқиндагина ота бўлгани ҳақидаги изоҳга жавобан, Ривз Жаггерга вақт таъсир ўтказа олмаслигини айтган.

Қайд этиш жоиз, 61 ёшли актёр Мел Гибсон 2017 йилнинг январь ойи охирларида 9 марта ота бўлган эди.

2017 йилда Киану Ривз бош ролни ижро этган «Репродукция» («Replicas») фильми катта экранларга чиқади. Бу фильмда актёр ЙТҲда вафот этган оиласини қайтаришга уринадиган олим ролини ўйнаган.

Маълумот учун, 1964 йил Ливан пойтахти Байрут шаҳрида таваллуд топган. Актёрлик фаолиятини 1984 йилда бошлаган Ривз шу кунгача 60 дан ортиқ кинокартиналарда турли роллар ижро этган.

У уч қисмдан иборат «Матрица», «Фараҳли ноябрь», «Кўл бўйидаги уй» каби фильмлардаги роллари орқали машҳурлик қозонган. 2005 йили Киану Ривз Голливуд Шон-шуҳрат йўлагида ўз юлдузига эга бўлган эди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here