Қуруқ мевалар нимаси билан фойдали?

1

Қуруқ мевалар саломатлик учун жуда фойдали. Масалан, майиз остеопорозга қарши курашишда фойдали бўлиб, у аёллардаги климакс даврида суяк массасининг йўқолишини камайтиради. У бор моддасининг ажойиб манбаи ҳисобланади.

Хурмо чарчоққа қарши яхши курашади. Ундаги гликемик индекс нисбатан паст. Бу хурмонинг қанд моддасини секин парчалашини ва қувватнинг турғун даражасини ушлаб туришини билдиради.

Қуритилган олча “подагра”га қарши курашда ёрдам беради. Олча (айниқса, нордон олча) таркибидаги антосианинлар артрит ва жисмоний машқлардан кейин юзага келадиган мушаклардаги оғриқларда фойдали. Кунига ярим стакан қуруқ олчани истеъмол қилиш яхши самара беради.
Туршак қон босими бор кишилар учун фойдали. Унда калий моддасининг миқдори жуда юқори. Қуритилган ўрик юрак-қон томир касалликларининг олдини олади.
Олхўриқоқи ич қотишида катта ёрдам беради. Кунига тўрт дона қуритилган анжир мевасини истеъмол қилиш эса анемиянинг олдини олади.

megadunyo.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here