Афғонистонда дунёда фаолияти тақиқланган «Аль-Қоида» жангарилар гуруҳи командирларидан бири йўқ қилинди…

0

Шу ҳақда Афғонистон миллий хавфсизлик хизмати расман маълум қилган. Маълумотда айтиладики, Ғазни вилоятида махсус операция натижасида Сайфулла Ахтар исмли жангарилар гуруҳи дала командири йўқ қилинган. У мамлакатдаги хориж ҳарбий базаларига ҳужум уюштирганликда айбланди.

Эслатиб ўтамиз, Сайфулла Ахтар Афғонистонда яшаб покистонлик террорчи каллакесарларга етакчилик қилиш билан шуғулланган. Ўтган йили эса жангари икки маротаба Покистон полициячилари тарафидан қўлга олинган. Аммо қўйиб юборилганди.

korrespondent. net

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here