Анжелина Жоли Брэд Питт билан ажрашмайдиган бўлди: «Биз бир оиламиз ва ҳар доим оила бўлиб қоламиз»

0

Голливуднинг машҳур жуфтликларидан бири Анжелина Жоли ва Брэд Питт оиласи дарз кетганлиги ҳақидаги хабарлар шов-шувга айланиб кетганди. 2016 йил 20 сентябрь куни Анжелина Жоли Брэд Питт билан ажрашиши учун расман ариза берган эди. Жоли турмуш ўртоғи фарзандлари учун намунали ота бўла олмаётгани ва улар билан қўпол муносабатда эканлигини айтиб даъво қилган. Кейинчалик, хориж ОАВларида жуфтлик фарзандлари туфайли ажрашмасликка қарор қилишгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Анжелина Жоли ҳаётидаги бундай ўзгаришлардан сўнг, биринчи марта журналистлар билан мулоқот қилди. Бу ҳақда хориж нашрларига асосланиб Қалампир хабар бермоқда.

41 ёшли актриса 53 ёшли Брэд Питт билан муносабатлари ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди:

“Мен бу ҳақда кўп гапиришни истамайман, аммо бу биз учун қийин дамлар эди. Биз бир оиламиз ва ҳар доим оила бўлиб қоламиз. Бу даврдан ҳам ўтамиз ва умид қиламанки, янада мустаҳкам оилага айланамиз. Кўпчилик бундай кунларни бошидан кечирган. Айни дам бутун оиламиз учун осон эмас. Мен бор эътиборимни фарзандларимга, фарзандларимизга қаратяпман”.

Анжелина Жоли 5 йилдан сўнг ўзини қандай кўриши ҳақида ҳам тўхталиб ўтди:

“5 йилдан кейинги ҳаётимда умид қиламанки, янада куч-қувватга тўла бўламан. 5 йилдан сўнг мен фарзандларимни кўриш учун дунё бўйлаб саёҳат қилишни мўлжаллаяпман. Фарзандларим истаган машғулоти билан банд бўлиб, бахтли эканликларига ишонч ҳосил қилишим керак. Мен уларни доим қўллаб-қувватлашга тайёрман”.

Айтиш керакки, актриса Анжелина Жоли айни вақтда фарзандлари билан Камбожада. Бу ерда у ўзининг “Аввалига улар менинг отамни ўлдиришди: Камбожа қизининг хотиралари” номли фильмни тақдим этмоқда.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here