Оскар-2017. Юлдузлардан энг ҳайратланарли либослар намойиши

0

«Оскар» тақдимоти фақатгина фильм, актёр, актрисаларнинг энг яхшиларини мукофотлаш билангина бутун дунё эътиборига сазовор бўлаётгани йўқ. Тақдимотга омма эътиборини тортаётган яна бир жиҳат – тадбирга машҳурлар энг гениал дизайнерлик ишларини намойиш этиш учун қизил гиламга чиқишларидир. Айтиш лозимки, машҳурлар бу борада миллионлаб долларларни сарфлаб бўлса-да шов-шув кўтаришга, ўзларини яна бир йил унутилмас образда ёдга олишларига эришиш учун астойдил ҳаракат қилмоқда.

Қизил йўлакчадаги ҳар бир чиқиш келгуси йилга қадар мамлакатларнинг энг машҳур журналлари муқоваларини безаб, интернет нашрлар ҳамда ижтимоий тармоқларда мазкур образ соҳибининг машҳурлигини таъминлайди.

Омадсиз кўйлак ва кастюм юлдузнинг мавқеига ҳам таъсир этиб, уни узоқ йиллар давомида дидсиз ижодкор сифатида эслаб юришларига сабаб бўлади, аммо Голливуд актёр ҳамда актрисалариучун бу муаммо эмас. Уларни «дидсиз» дея ном чиқаришдан кўра кўпроқ эътибордан қолиш, унутилиш хавфи даҳшатга солади.

Қуйида эътиборингизга «Оскар»нинг бу йилги тақдимотида чиқиш қилган актёр ҳамда актрисалардан айримларининг суратларини ҳавола этамиз. Қай бир чиқиш омадли-ю, қай бири дидсизликнинг олий кўриниши эканига ўзингиз баҳо беринг.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here