“Оскар-2017” ғолибларига бағишланган кечада Лола Каримова иштирок этди

0

Кечанинг ўзида Лос-Анжелесда “Vanity Fair” журнали томонидан “Оскар-2017” совриндорлари шарафига бағишланган кеча бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева ҳам турмуш ўртоғи Тимур Тилляев билан иштирок этди.

“Vanity Fair Oscar Party” тадбири Калифорния штатининг Беверли-Хиллз шаҳрида жойлашган Уоллис Анненберг саҳна санъатлари марказида бўлиб ўтди.

Унда Лола Каримова “Tom Ford” брендининг металл рангидаги оқшом либосида намоён бўлди.

манба: Qalampir.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here