Ўйлаб кўрдингизми? 2017 йил 11 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 март куни олдингизда ҳозир бўладиган ҳар қандай мушкулот, муаммо ва кўнгилсизликлар хамирдан қил суғургандек осон бартараф этилади. Асосийси, ўзгалар келиб сизга бўлар-бўлмас маслаҳатлар бера бошлашига йўл қўймасангиз бас. Дўкон айланишни истаб қолсангиз, олдин катмонингизни бир кўздан кечириб олинг. Кечқурун яқин танишларингиздан кимдир сизга қўнғироқ қилиб қўшимча сердаромад иш таклиф қилиши мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун димоғдорлик, нокамтарлик каби иллатлардан нари бўлинг, улар сизга фақат зиён етказади. Эришган ютуқларингиз ҳақида ҳеч кимга очиқ гапириб мақтанманг, кўз тегади. Аниқроғи, ишларингиз орқага тортиб кетиши мумкин. Молиявий аҳволингиз жуда яхши. Агар кимдир қарз сўраса, рад этманг, чунки бу қайтар дунё. Ўзингиз ҳам бир кун келиб ўша одамнинг ҳолатига тушиб қолишингиз эҳтимолдан холи эмас. Саломатлигингиз сув юзидаги кўпик кўринишида турибди. Шундай экан, енгил кийимларга ўтишга шошилманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

11 март куннинг биринчи ярмида иш жойингизда ҳақиқий профессионал эканлигингизни яна бир карра исботлаш учун қулай вазиятлар туғилади. Моддий муаммоларни ҳам тушга қадар ҳал этиб улгурасиз. Куннинг иккинчи ярмида эса қариндош-уруғларингиз билан муносабатларни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилинг. Кечқурун ҳаммомга чиқиб келиш ёки тоза ҳавода сайр қилиш сиз учун кони фойда эканини унутманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун қисқичбақа буржида туғилганларнинг аксарияти тезроқ кеч тушишини интизор кутишса ҳам ажаб эмас. Бу асосан оила қурмаганларга тегишли. Улар бугун кечқурун севимли кишиси билан учрашишдан умид қилишмоқда. Афсуски, ишларингиз ўлда-жўлда қолиб кетиши кутилмоқда. Моддий аҳволингизни ҳам яхшилашга улгурмайсиз. Юлдузлар сизга ҳеч қачон бугунгидек вазият ва ҳаётга енгил қарамаслигингизни, ҳиссиётларга бунчалар берилмаслигингизни маслаҳат беришади. Чунки биргина муҳаббатнинг ўзи билан ҳақиқий ҳаётни қуриб бўлмайди.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

11 март куннинг биринчи ярмидан сиз ҳам моддий, ҳам маънавий лаззат келтирадиган ишлар билан банд бўласиз. Аммо моддий аҳволингиз ҳадеганда яхшилана қолмайди. Кун бўйи шу муаммо билан олишиб вақт ўтказасиз. Устига устак маош ҳам негадир чўзилади. Бу сиз учун росмана фожиага айланиши мумкин. Лекин фожиани ҳам четга суриш, унга эътибор бермасдан, нималар биландир чалғишнинг иложи бор. Ўзингизга боғлиқ.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Юлдузлар 11 март куни сизга жуда хайрли кун, учрашувлар, мақтовларни ваъда қиляпти. Ўз муаммоларингизни бировларнинг зиммасига юклаб қўйишдан сақланинг. Куннинг иккинчи ярмида қачонлардир ўзингиз кўнгил берган инсон ҳақидаги муҳим сирлардан воқиф бўласиз. Бироқ ўзингизни қўлга олишингиз, ҳозирги оилангизни ўтмиш деб бузмаслигингиз шарт. Ундан кўра саломатлигингиз ҳақида қайғуринг. Айниқса, сурункали хасталикка учраганлар ниҳоятда эҳтиёткор бўлишлари лозим.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

11 март куни тарози буржининг баъзи вакиллари шахсий муаммоларга ўралиб қолиши кутилади. Жуфтингизга нисбатан юрагингизда зоҳир шубҳалар юзага чиқиб тинчингизни ўғирлайди. Миянгизни шайтоний хаёллар чирмаб олади. Билиб қўйинг, шу нарса ҳаётингизни барбод қилиши ҳеч гап эмас. Ундан кўра иш ҳақида ўйланг, молиявий етуклик ҳақида қайғуринг. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилишни юлдузлар ҳам маслаҳат беришмайди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун қайғурадиган кунингиз эмас. Миянгизга оқиб келувчи барча бўлмағур ахборотлар, хаёлларни нари ҳайданг. Фақат бугунги кун билан яшанг. Оила ва иш ўртасида бўзчининг моккиси каби югурманг. Акс ҳолда кўзланган даромаднинг ярмисигаям эриша олмайсиз. Тадбиркорлик билан шуғулланувчи дўстларимиз фаолиятида бугун вақтинчалик танаффуслар кутилади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

11 март куни негадир ишга кўника олмай бир муддат ҳалак бўласиз. Аммо бу ҳолатингиз раҳбариятга умуман ёт экани ҳам ёдингиздан кўтарилмасин. Улар сиздан сифат ва натижа кутади. Шанба бўлгани боис айрим дўстларимиз дам олиш кунини бошлаб юборишлари ҳам мумкин. Тўғри қиласиз. Бугун ҳам руҳий, ҳам жисмоний етукликка интилиш муваффақиятли кечади. Иложини топсангиз, ўтиб кетган яқин инсонлар ҳақига дуо қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Агар бугун фақат шахсий хоҳиш ва истаклар амрига бўйсунган ҳолда иш кўрсангиз, адашасиз. Даромаддан ҳам қуруқ қоласиз. Сабаби, ҳар доим ҳам одамнинг хоҳлагани бўлавермайди. Куннинг иккинчи ярмида олисда яшайдиган қариндошингиз меҳмонга келиши мумкин. Қолаверса, айримлар кечки пайт олис сафарга отланишлари ҳам эҳтимолга яқин. Оила қурмаганлар муҳаббат масаласида кўзлаган чўққиларини забт этишлари кутилади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

11 март куннинг биринчи ярмида қовға буржида туғилган баъзи биродарларимиз янги, сердаромад ишга жойлашиши ҳақиқатга яқин бўлиб турибди. Демак, ҳозирги ишингизга бориб кетиш ҳақида ариза қолдирсангиз бўлади. Шахсий ҳаётда эса кун бўйи фирибга дуч келишингиз, яхшигина алданиб, чув тушиб қолишингиз кутилмоқда. Кечқурун оилада фақат муҳаббат рол ўйнамаслиги, модидй масала ҳам ўз ўрнига эга эканини яна бир карра англайсиз. Бунга сизни жуфтингиз мажбур этса ажаб эмас.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Ҳурматли балиқ буржи вакил ва вакилалари, бугунги кунингиз ҳақиқатан баҳорий кечади. Кун бўйи қизиқарли ва фойдали учрашувлардан бошингиз айланиши, қувончдан ёрилай дейишингиз афсона эмас. Шунинг таъсирида муаммоларни бартараф этиш масаласига ҳам ижодий ёндоша бошлайсиз. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш ҳақида ўйлаш, иммунитетни кўтариб олиш учун кескин ҳаракатлар содир этишни ҳам унутиб қўйманг.

Омон бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here