Бред Питт ва Анжелина Жоли ярашиб олишди

0

Голливуднинг энг гўзал жуфтликларидан бири бўлган Бред Питт ва Анжелина Жоли ўтган йили ажрашган эди, аммо улар энди ярашиб, бир-бири билан гаплашмоқда, деб хабар берди Даракчи нашри.

 

Нашрнинг хабар беришича, актёрлар дўстона муносабатда бўлишга қарор қилишган. Собиқ эр-хотинлар фарзандларига оилавий корхонани тақдим этишни кўзда тутишмоқда.

 

Ажрим жараёнидаги жанжал-тўполонлардан чарчаган Бред Питт энди ўзини бахтиёр ҳис этмоқда. Ғийбат қилишдан эринмаган одам борки, уларнинг ажрим жараёнини муҳокама қилишдан чарчамади. Жуфтлик учун оғир дамлар ортда қолди.

 

Эслатиб ўтамиз, Анжелина Жоли ва Бред Питт қарийб 10 йил бирга яшашди. 2014 йилда муносабатларини расмийлаштиришди. Уларнинг уч фарзанди бўлишига қарамай, яна учта бола асраб олишган. 2016 йилнинг 19 сентябрь куни Анжелина Жоли ажрашиш учун судга ариза бериб, Бредни фарзандларига нисбатан зўравонликда айблаган эди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here