Ди Каприо машинасига келиб урилган муҳожир аёлни ёдидан чиқмайдиган тарзда «жазолади» (фото)

0

Леонардо Ди Каприо маъшуқаси билан кетаётган автомобилга светофорда мексикалик ноқонуний муҳожир аёл машинаси билан келиб урилганда қандай йўл тутганини билиб, унга нисбатан ҳурматингиз ошиши аниқ. Бу ҳақда «Кактус» ҳикоя қилмоқда.

Актёр аввалига ёнидаги қиз билан ҳаммаси жойида эканлигига ишончи комил бўлди. Шундан сўнг машинадан чиқиб, авария сабабчиси аҳволини суриштирди. Аёлга автомобилдан чиқишга ёрдам берди, дарахт остига, сояга олиб борди ва ўзига келишига ёрдам берди.

Актёрнинг автомобили тиклаб бўлмайдиган ҳолга келганди.

Аёл ноқонуний муҳожир эканлиги, полиция чақирилса миграция хизмати билан катта муаммоларга дуч келиши унинг йиғи-сиғисидан маълум бўлди. Унда товон пули тугул, ўзининг машинасини таъмирлаш учун ҳам маблағи йўқ эди.

Ди Каприо полицияга мурожаат қилмасликка қарор қилди. Бунинг ўрнига котибасига қўнғироқ қилиб, авария сабабчиси бўлган аёлнинг автомобилини таъмирлаш учун пул жўнатишини сўради.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here