​Анжелина Жоли бизнесменга турмушга чиқмоқда

0

Ажелина Жоли ва Бред Питтнинг ажрашиш жараёни ҳали ниҳоясига етмасдан, Ғарб нашрлари 41 ёшли актрисанинг яна турмушга чиқаётганлиги ҳақида хабар берди.

 

In Touch нашрининг хабар беришича, Жоли ўтган йили танишган, хайрия ишлари билан шуғулланувчи бизнеменга турмушга чиқмоқда. Инсайдернинг сўзларига қараганда, Анжелинанинг янги ошиғи унинг фарзандлари билан танишиш учун Лос-Анжелесга учиб келади.

 

“Бред Анжелинанинг турмушга чиқиш тугул, бошқа одам билан учрашиши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмаган эди”, деб маълумот берди манба 53 ёшли Брэд Питтнинг ғафлатда қолганлигини назарда тутиб.

 

Шуни таъкидлаш жоизки, Бред ва Анжелинанинг ажрашаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалгандан кейин уларнинг ишқий саргузаштлари ҳақида турли-туман хабарлар тарқалган эди. Аммо уларнинг бирортаси расман тасдиқланмади.

 

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг сентябрь ойида Брэд Питт 41 ёшли Анжелина Жоли билан ажрашаётганлиги маълум бўлган эди. Жоли ва Питт 12 йил бирга яшади, уларнинг 6 нафар фарзанди бор (уч нафари асраб олинган).

Darakchi.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here