Ким Чен Ин: «Биз Америка ҳарбий кемаларини ўзларига қўшиб дўзах ўтига ташлаймиз!!! (фото)

0

Ҳозирги вақтда Шимолий Корея бўйлаб аҳолини огоҳлантириш, ҳушёрликка чақириш амаллари адо этилмоқда. Америка ҳарбий кемаларидан ҳужум бошланса, қандай йўл тутиш режалари ишлаб чиқилмоқда. Мамлакат раҳбари Ким Чен Ин ўз халқига қилган мурожаатида айтдики, худо кўрсатмасин, агар Америка Шимолий Кореяга қарши ҳужумларни бошласа, океан ортига қайтиши шубҳа остида қолади.

Улар кемалари билан биргаликда дўзах ўтида ёқилади, Океан ортидаги Америка деб аталган давлатдан асар ҳам қолмайди.

Жумладан, Ким Чен Ин ҳужум амалга оширилган тақдирда биринчи бўлиб қайси нуқталарга жавоб зарбаси йўллашга ҳам тўхталиб ўтди. Унинг режасига кўра, аввало Американинг Япония ва Жанубий Кореядаги ҳарбий базалари мўлжалга олинади.

— Бизнинг жавоб зарбаларимиз, — деди Шимолий Корея раҳбари. — Шу қадар шафқатсиз кечадики, бу зарбаларга Америкадек катта агрессор ҳам дош бера олмайди. Бизнинг чегарамизда туриб қолган улкан кемалари сув остидаги дўзах оловида куйиб кетади.

Америка тарафи эса бу чақириқлар, қўрқитишларга эътибор бермаган ҳолда аллақачон қуролли кучларини зарба бериш нуқтасига келтириб жойлаштирди. Бу кучларга Япония ҳарбий кемалари ҳам келиб қўшилди. Америка президенти Дональд Трампнинг айтишига қараганда, улар Шимолий Кореянинг олтинчи бор ядро қуроли синовларини бошлашини кутишади. Синовлар бошланди дегунча бу мамлакатга қарши ракета зарбалари бера бошлашади.

— Мен яна бир бор Хитой ҳукуматига мурожаат қиламан, — деди Трамп. — Шимолий Кореяни бу ёвуз ниятидан қайтарсин. Акс ҳолда Шимолий Кореянинг кули кўкка совурилади. Барча ядро объектлари йўқ қилинади…

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Кореяда 15 апрел куни давлат асосчиси Ким Ир Сеннинг туғилган куни кенг нишонланади. Ҳаёт бўлганда, у 15 апрел куни 105 ёшга тўлган бўларди. Ким Чен Ин эса ядро қуролининг олтинчи синовини айни шу кунга белгилаган. Америкаликлар худди шу кунни кутишяпти.

9tv. co. il

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: