Эрнест Хемингуэйнинг Марлен Дитрихга ёзган хати 30000 долларга сотилди!!!

0

Бу севги мактуби бўлиб, ўз даврида америкалик ёзувчи Хемингуэй германиялик актриса Марлен Дитрихга ёзганди.

Улар 1934 йили танишишган. Танишув эса Атлантика океанида «Иль де Франс» кемасида содир бўлган ва уларнинг муҳаббат романи 30 йил давом этган. Улар мактублар орқали бир-бирларига бўлган муҳаббатларини кучли эҳтирос ва ҳаяжонлар билан битишган. Қарангки, шунча вақт давомида икки севишганлар атиги ўн маротабага яқин юз кўришишган. Афсуски, ҳар галги учрашувда икковларидан кимдир нима биландир банд бўлган-у, учрашув жуда қисқа муддат давом этган. Лекин мактублар ҳақиқатан меҳр-муҳаббатга қоришиқ эди. Актриса Хемингуэйнинг барча мактубларини банкдаги пўлатдан ясалган ячейка қутисида асраган. Шундай қилмаса, мактублар журналистлар қўлига тушиб қолишидан чўчиган. Марлен хоним 1992 йили инфаркт туфайли вафот этди. Кўпчилик ўлим актрисанинг қизи Мария ёзган китоб чоп этилиши оқибатида юзага келган деб ҳисоблайди. Негаки, айнан шу китобдан журналистлар актриса ва ёзувчи ўртасидаги қайноқ муҳаббатдан огоҳ бўлишганди. Нью-Йоркдаги «Swann Auction Galleries’ autographs» кимошди савдо уйида 30000 долларга сотилган мактубни Хемингуэй 1952 йили ёзган. Шу мактубида у Марлин хонимга умри давомида ёзган асарлари рўйхатини ҳам ҳавола қилган. Улар орасида «Қария ва денгиз» қиссаси ҳам бор эди.

vladtime. ru

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here