Гиннеснинг рекордлар китоби қандай пайдо бўлган? 

0

Дунёдаги барча мамлакатларда таниқли «Гиннесснинг рекордлар китоби» пайдо бўлиши тасодифан бўлган.

Guinness пиво ишлаб чиқариш ком­панияси хўжайини Хью Бивер овчилар учун зиёфат ташкил қилади. Зиёфат вақтида у бир овчи билан қайси қуш тез учиши борасида баҳслашиб кетади.

Шу пайтда Бивернинг хаёлига бутун дунёдаги “энг,энг”лар ҳақида гаров боғлаш фикри уйғонади. Бу воқеа 1954  йилда бўлиб ўтади. Орадан бир йил ўтиб, 1955 йилнинг 27 августида 198 саҳифадан иборат китоб чоп этилади. Ўша йили мазкур китоб энг кўп сотилади ва Биверга катта даромад олиб келади. 1955 йилдан бошлаб китоб янги “энг,энг”лар билан тўлиқланади ва ҳар йили чоп этилади.

Манба:  http://yntymak.kg

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here