Ролларида севгига садоқатни тараннум этган, ҳаётда эса хиёнаткор ҳинд актрисалари! Улар машҳур бўлганидан кейин севган йигитларини ташлаб кетишган!

0

Ҳинд киноларидаги севги-муҳаббат қиссаларини кўрарканмиз, ўзимизча «ҳиндча севги»ни орзу қиламиз. Лекин ҳаёт бошқа, кино бошқа. Буни Болливуд юлдузларининг ўзлари ҳам исботлаб берган.

Энг қизиғи, бу машҳурлар ўз севгилисидан шуҳратга эришган куниёқ воз кечиб кетган.

ПРИЯНКА ЧОПРА

Шоу-бизнес оламига энди кириб келганида Приянка Асим Мерчант исмли йигит билан учрашарди. Лекин «Дунё гўзали — 2000» танлови ғолибаси бўлди-ю, Чопра хоним Асим билан муносабатларини якунлади. Яқинда Асим яна пайдо бўлди. У Приянканинг ҳаёти ҳақида фильм олишга қарор қилди. Аммо бу Приянкага мутлақо ёқмаяпти. Агар шундай қилгудай бўлса, актриса судга мурожаат қилишини айтди.

ДИПИКА ПАДУКОНИ

Соҳибжамол актриса ҳали кино оламига кириб келмасидан олдин, моделлик билан шуғулланган пайтида Нихар Пандей исмли йигит билан учрашиб юрарди. Улар Мумбайдаги актёрлик мактабида танишган. Ҳар иккиси ҳам Болливуд юлдузи бўлишни орзу қилиб, клипларда бирга суратга тушарди. Лекин Дипикага кинодан таклифлар ёғила бошлагач, у Нихар билан муносабатларига чек қўйиб, Ранбир Капур билан учраша бошлади. Дипиканинг бу ишидан Нихар узоқ вақтгача тушкунликка тушиб юрди. Аммо қайтар дунё деганларидек, кейинроқ Ранбир ҳам Дипикани ташлаб кетди.

АНУШКА ШАРМА

Ёқимтой Анушка Зохе Юсуф билан Бангалорда танишганди. Уларнинг ҳар иккиси модель бўлиш учун Мумбайга келади. Бу борада Анушканинг омади чопади. Зохе эса тақдирга тан беради. Ана шундан сўнг Анушка у билан алоқани узади. Бечора йигит Бангалорга қайтиб кетишга мажбур бўлган.

ФРИДА ПИНТО

2007 йилнинг декабрида Фрейдо Рохан Антау билан унаштирилган эди. Лекин 2008 йили «Харобадан чиққан миллионер» фильмининг суратга олиш ишларида Дев Пателни севиб қолиб, Рохан билан унаштирувини бекор қилди. Бундан қаттиқ ғазабланган Рохан матбуотга интервью бериб, Фрейдони шуҳратдан боши айланиб қолганликда айблади.

АЙШВАРИЯ РАЙ

Бугун Айшвария Болливуднинг энг нуфузли оиласи — Баччанлар хонадонининг эрка келини. Лекин Абхишекка турмушга чиққунига қадар   Айшвария йигитларни қўлқопдек алмаштирган, деса ҳам бўлади. Эндигина моделлик қилаётган пайтлари Айшвария Ражив Мулчандани исмли модель йигит билан учрашарди. Лекин кинодан таклифлар туша бошлагач, у Ражив билан алоқасини узиб, Салмон Хонга кетиб қолган эди.

Шоира Тожиева тайёрлади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here